Ўзбекистон

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Ҳужрада 6–14 ёшдаги 17 нафар бола ноқонуний тарзда таълим олаётгани аниқланган.

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди

Фарғона вилоятида ноқонуний диний таълим берилган яширин ҳужра фаолияти аниқланиб, уни ташкил этган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда ички ишлар органлари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида ноқонуний диний таълим бериш билан боғлиқ ҳолат фош этилган.

 

Текширувлар давомида яширин ҳужрада 6 ёшдан 14 ёшгача бўлган 17 нафар бола таълим олаётгани аниқланган. Болаларнинг 14 нафари Қўқон шаҳридан, қолганлари эса республиканинг бошқа ҳудудларидан келгани маълум бўлган.

 

Шунингдек, ота-оналар фарзандларини ушбу ҳужрада ўқитиш учун ташкилотчига ойига 100–150 АҚШ доллари миқдорида тўлов қилиб келгани аниқланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229-2-моддаси асосида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Фарғонада ҳужра ташкил қилиб, болаларга диний таълим бераётган шахс ушланди | Zamon.uz