Жаҳон

Хитой Тожикистон–Афғонистон чегарасида 9 та чегара иншооти қуради

Лойиҳа қиймати 550 миллион сомонийдан ортиқ бўлиб, маблағ тўлиқ Хитой томонидан қопланади.

Хитой Тожикистон–Афғонистон чегарасида 9 та чегара иншооти қуради

Хитой ҳукумати Тожикистон ва Афғонистон чегараси ҳудудида тўққизта чегара иншооти қуришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Asia Plus нашри хабар берди.

 

Мазкур келишув лойиҳаси 4 март куни Тожикистон парламенти йиғилишида кўриб чиқилиб, тасдиқланди.

 

Маълум қилинишича, лойиҳа Тожикистон чегара қўшинларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга қаратилган. Қурилиш ишлари уч босқичда амалга оширилади.

 

Тожикистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси (МХДҚ) раиси биринчи ўринбосари Муродали Раҷабзода парламент мажлисида маълум қилишича, лойиҳанинг иккинчи босқичи бўйича алмашинув хатлари аллақачон имзоланган.

 

Унга кўра, қуриладиган чегара иншоотларининг умумий майдони 17 109 квадрат метрни ташкил этади. Қурилиш харажатлари тахминан 569 миллион сомоний (424 миллион 830 минг Хитой юани)ни ташкил этиб, ушбу маблағ Хитой ҳукумати томонидан қопланади.

 

Келишувга мувофиқ, Тожикистон томони лойиҳа доирасидаги қурилиш ишларини солиқлар, божхона тўловлари ва бошқа мажбурий йиғимлардан озод қилиш учун масъул бўлади.

 

Ҳозирча мазкур чегара иншоотлари аниқ қайси ҳудудларда барпо этилиши ва уларнинг тури қандай бўлиши ҳақида расмий маълумот берилмаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.