Ўзбекистон

Қирғизистонга яширинча олиб кетилаётган 2,1 млрд сўмлик олтин қуймалар тўхтатиб қолинди

Олтин қуймаларни машинанинг кузов қисмига яшириб, олиб ўтишмоқчи бўлган.

Қирғизистонга яширинча олиб кетилаётган 2,1 млрд сўмлик олтин қуймалар тўхтатиб қолинди

Фарғона вилоятида олтин қуймаларнинг ноқонуний равишда Қирғизистонга олиб чиқилишининг олди олинди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати Zamon.uz'га хабар берди.

Маълум қилинишича, тезкор тадбир давомида Фарғона туманида яшовчи фуқаро бошқарувидаги Damas русумли автомобиль Қирғизистонга чиқиш мақсадида “Водил-авто” чегара божхона постига кириб келган вақтда текширувдан ўтказилган.

Текширув натижасида автомобиль кузов қисми ичига яширилган 4 дона ностандарт шаклдаги олтин қуйма борлиги аниқланиб, улар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

Экспертиза хулосасига кўра, олтин қуймаларнинг соф оғирлиги 1 килограмм 232 грамм бўлиб, умумий қиймати 2 млрд 182 млн 466 минг сўмни ташкил этади.

Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 182-моддаси (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.