Жаҳон

Исроилда ракета ҳужуми оқибатида 62 ёшли ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди

У сўнгги 14 йил давомида Исроилда яшаб келган ва ушбу давлат фуқароси ҳисобланган.

Исроилда ракета ҳужуми оқибатида 62 ёшли ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди

Исроилнинг Йехуд шаҳрида жорий йилнинг 9 март куни содир бўлган ракета ҳужуми натижасида 62 ёшли ўзбекистонлик эркак ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси хабар берди.

 

Марҳум Р.Ғ. Ўзбекистонда туғилиб вояга етган ва 2017 йилда Ўзбекистон фуқаролигидан чиққан. У сўнгги 14 йил давомида Исроилда яшаб келган ва ушбу давлат фуқароси ҳисобланган. Элчихона марҳумнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

 

11 март ҳолатига кўра, Исроилда бўлган бошқа ўзбекистонликлар орасида жароҳат олганлар ҳақида элчихонага хабар келмаган.

 

Элчихона Исроил ҳудудида вазият кескинлигича сақланиб қолаётганини инобатга олиб, мамлакатда вақтинча меҳнат фаолиятини олиб бораётган ёки доимий яшаб келаётган барча ватандошларни огоҳлантириш сигналларига жиддий муносабатда бўлишга, хавфсизлик талаб ва қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.

custom img

АҚШ Эронга қарши операцияга кунига 900 млн доллар сарфламоқда

Оқ уй яқин кунларда АҚШ Конгрессидан қўшимча мудофаа бюджети сўраши кутилмоқда.

custom img

Хитой Тожикистон–Афғонистон чегарасида 9 та чегара иншооти қуради

Лойиҳа қиймати 550 миллион сомонийдан ортиқ бўлиб, маблағ тўлиқ Хитой томонидан қопланади.

custom img

Эрон Яқин Шарқдаги АҚШ ва Исроилга тегишли йирик банкларга ҳужум қилиши мумкин

Эрон ҳарбий штаби раҳбари Яқин Шарқ мамлакатлари аҳолисига ушбу объектлардан бир километр узоқроқда бўлишни маслаҳат берди.

custom img

72 нафар Ўзбекистон фуқароси АҚШдан депортация қилинди

Доналд Трамп АҚШ президенти бўлгандан буён 1000 нафардан ортиқ ўзбекистонлик депортация қилинган.

custom img

Минтақадаги давлатлар Эроннинг душмани эмас — Қатар ташқи ишлар вазири

Вазир Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Хулайфий Эрон ва Қўшма Штатларни воситачилик йўли билан ечим топиш учун музокаралар столига қайтишга чақирди.

custom img

АҚШ Исроилдан Эрондаги нефть ва энергетика объектларига зарба бермасликни сўради

Сўровнинг сабабларидан бири сифатида Трампнинг уруш тугагандан кейин Венесуэладаги каби Эрон нефть сектори билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчилиги келтирилган.

custom img

Теҳрон Байрутда тўрт нафар эронлик дипломатнинг ўлдирилганини террорчилик ҳаракати сифатида баҳолади

Исроил ҳарбийлари Байрутдаги меҳмонхонада эронлик агентларнинг махфий учрашуви бўлиб ўтаётганидан хабардор бўлган.

custom img

Қирғизистонда Рамазон ҳайити 20 март куни нишонланади

Қарор Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар муфтийлари фатвоси асосида қабул қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"