Жаҳон

Минтақадаги давлатлар Эроннинг душмани эмас — Қатар ташқи ишлар вазири

Вазир Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Хулайфий Эрон ва Қўшма Штатларни воситачилик йўли билан ечим топиш учун музокаралар столига қайтишга чақирди.

Минтақадаги давлатлар Эроннинг душмани эмас — Қатар ташқи ишлар вазири

Қатар ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулазиз ал-Хулайфий Яқин Шарқдаги ҳарбий кескинликни камайтиришга чақирди ҳамда Эрон ва АҚШни воситачилик орқали ечим топиш учун музокаралар столига қайтишга ундади. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди. 

 

Вазир Al Jazeera'га берган махсус интервьюсида Эроннинг қўшни давлатларга қилаётган ҳужумлари “ҳеч кимга фойда келтирмаслигини” таъкидлади.

 

Эрон АҚШ ва Исроил томонидан қарийб икки ҳафта давом этган бомбардимонларга жавобан Форс кўрфази минтақасидаги қўшни давлатларга ва ундан ташқарига ракета ҳамда дронлар учирди. Бу ҳужумлар  инсонлар ҳалок бўлишига, муҳим инфратузилмаларга зарар етишига сабаб бўлиб, минтақанинг энергетикага таянадиган иқтисодиётига жиддий таъсир қилди.

 

Ал-Хулайфий Қатар кенгайиб бораётган ҳужумлар, жумладан фуқаролик инфратузилмасига қилинган зарбалар сабаб “ниҳоятда хавотирда” эканини айтди.

 

“Ҳозирги вазият жуда ачинарли. Барқарор ва узоқ муддатли ечимга эришишнинг ягона йўли музокаралар столига қайтишдир”,  —  деди вазир.

 

Шунингдек, Ал- Хулайфий Қатар суверенитетига тўғридан-тўғри таъсир кўрсатаётган “асоссиз ва даҳшатли ҳужумлар қатъий қораланишини билдирди.

 

Вазирнинг айтишича, Доҳа ушбу тажовузга қарши ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланиб “барча мумкин бўлган ва қонуний чораларни” кўришда давом этади.

 

Ал-Хулайфийнинг таъкидлашича, мазкур можаро Форс кўрфазининг энергия таъминоти занжири Ҳўрмуз бўғози орқали узлуксиз ўтишини таъминлаш учун “глобал ечим”ни талаб қилади. Чунки бу ердаги халқаро қатнов можаро туфайли жиддий издан чиққан.

 

Шунингде, вазир ҳозирда Эрон Қатар ва Ўмонга ҳам ҳужум қилаётгани туфайли бу икки мамлакат воситачи вазифасини бажара олмаслиги қайд этди.

 

“Эроннинг душмани минтақадаги мамлакатлар эмас, Теҳрон буни тушунмаяпти”, — дея қўшимча қилди вазир.

 

Шу билан бирга Қатар ташқи ишлар вазири Доҳа АҚШни ҳам ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ундаганини маълум қилди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.