Ўзбекистон

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди

Ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш платформасини яратиш жараёнида шубҳали давлат хариди ўрганилди

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди

ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги тарқалган хабарлар асосида, ПФ-87-сон Президент фармонига мувофиқ, ногиронлиги бўлган шахсларга тиббий-ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари юзасидан давлат органларига онлайн мурожаат қилиш платформасини яратиш жараёни Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўрганилгани маълум қилинди.

 

Маълум қилинишича, топшириқ ижросига масъул Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги бўлиб, платформани ишлаб чиқиш бўйича 2022 йил 14 ноябрда бошланғич нархи 737 млн сўмлик танлов ўтказилган.

Давлат харидида “Э.” МЧЖ 710 млн сўмлик таклиф билан ғолиб чиқган, ягона рақиб сифатида иштирок этган “И.” МЧЖ эса захира ғолиб деб топилган. Ўрганиш давомида мазкур икки талабгор ҳужжатлари бир хил қурилма ва ИП-манзилдан юклангани аниқланган.

Шунингдек, платформанинг App Сторедаги мобил иловасининг ишлаб чиқарувчиси сифатида “И.У” жамоат бирлашмаси қайд этилган бўлиб, бирлашма таъсисчиси Б.С.С. захира ғолиб “И.” МЧЖнинг ягона раҳбари ва таъсисчиси эканлиги маълум бўлган.

Бундан ташқари, буюртмачи 710 млн сўм маблағни “Э.” МЧЖга тўлаб берган, лекин у жорий харажат сифатида ҳисобга олинган ва платформани балансга қабул қилиш чораси кўрилмаган.

Юқоридаги ҳолатлар бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга қонуний чоралар кўриш мақсадида юборилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Платформа яратиш учун ўтказилган тендерда қатнашган компаниялар бир шахсга тегишли бўлиб чиқди | Zamon.uz