Ўзбекистон

“Ташаббусли бюджет”даги қоидабузарликлар сабаб 10 та туман ва шаҳар овоз бериш босқичидан четлатилди

Мазкур ҳудудлардаги ишчи комиссиялар лойиҳаларни амалдаги мезонлар асосида қайта кўриб чиқмагунча чеклов сақланиб қолади.

“Ташаббусли бюджет”даги қоидабузарликлар сабаб 10 та туман ва шаҳар овоз бериш босқичидан четлатилди

11 мартдан “Ташаббусли бюджет” лойиҳалари учун овоз бериш босқичи бошланди. Бироқ айрим ҳудудларда саралаш жараёнида йўл қўйилган қоидабузарликлар сабаб 7 та туман ва 3 та шаҳар ушбу босқичда вақтинча иштирок эта олмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилди.

 

Вазирлик маълумотига кўра, “Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил биринчи мавсуми доирасида фуқаролардан жами 21 049 та лойиҳа келиб тушган. Шундан 17 390 таси саралаш босқичидан ўтиб, овоз бериш босқичига чиқарилган.

 

Аммо Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри, Боғот, Қўшкўпир, Урганч, Хива, Янгиарик туманлари, Тошкент вилоятининг Зангиота тумани, шунингдек Фарғона шаҳри, ҳамда Навоий вилоятининг Ғозғон ва Навоий шаҳарларида айрим лойиҳалар ишчи комиссиялар томонидан асоссиз рад этилгани ёки мезонларга мос келмайдиган лойиҳалар овоз беришга босқичига чиқарилгани аниқланган.

 

Қайд этилишича, вазирлик ушбу ҳолатлар юзасидан лойиҳаларни қонунчиликда белгиланган мезонлар асосида қайта кўриб чиқиш бўйича сўров юборган. Бироқ тегишли ҳудудлардаги ишчи комиссиялар томонидан лойиҳалар қайта кўриб чиқилмаган.

 

Шу сабабли, лойиҳалар амалдаги мезонларга мувофиқ қайта кўриб чиқилгунга қадар ушбу туман ва шаҳарларда овоз бериш жараёни вақтинча чекланади.

 

Маълумотларга кўра, овоз бериш босқичи 20 март соат 23:59 гача давом этади.

 

Шунингдек, жорий мавсумдан бошлаб “Ташаббусли бюджет”да шериклик механизми ҳам жорий этилди. Унга кўра, агар лойиҳа учун зарур маблағнинг ярми ташаббускорлар томонидан йиғилса, лойиҳа овоз бериш босқичисиз автоматик равишда ғолиб деб топилади.

 

Илк мавсумда 16 та лойиҳа шу тартибда ғолиб бўлган. Уларни молиялаштириш учун фуқаролар томонидан жами 3,3 млрд сўм маблағ тўпланган.

 

Мазкур лойиҳаларнинг 7 таси Қашқадарё вилоятига тўғри келади. Баъзи лойиҳалар аввалги мавсумларда кетма-кет ғолиб бўлгани сабаб танаффусга тушган маҳаллалар томонидан шериклик асосида яна илгари сурилган.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

“Ташаббусли бюджет”даги қоидабузарликлар сабаб 10 та туман ва шаҳар овоз бериш босқичидан четлатилди | Zamon.uz