Жаҳон

Теҳрон Байрутда тўрт нафар эронлик дипломатнинг ўлдирилганини террорчилик ҳаракати сифатида баҳолади

Исроил ҳарбийлари Байрутдаги меҳмонхонада эронлик агентларнинг махфий учрашуви бўлиб ўтаётганидан хабардор бўлган.

Теҳрон Байрутда тўрт нафар эронлик дипломатнинг ўлдирилганини террорчилик ҳаракати сифатида баҳолади

Эроннинг БМТдаги элчиси Амир Саид Иравоний ўтган якшанба куни Байрутдаги “Рамада” меҳмонхонасига берилган зарба натижасида тўрт нафар эронлик дипломат ҳалок бўлганида Исроилни расман айблади. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.

Иравоний БМТ бош котиби Антонио Гутерришга йўллаган мактубида ҳужум дипломатлар ўз расмий қароргоҳларидан меҳмонхонага кўчиб ўтганидан кейин амалга оширилган “қасддан ва нишонга олинган ҳужум” бўлганини таъкидлаган.

“Бошқа суверен давлат ҳудудида хизмат қилаётган суверен давлат вакиллари бўлган тўрт нафар эронлик дипломатнинг нишонга олиниб ўлдирилиши жиддий террорчилик ҳаракати ҳамда халқаро ҳуқуқнинг қўпол бузилиши ҳисобланади”, дейилади мактубда.

Зарба Байрут марказидаги меҳмонхонанинг тўртинчи қаватига берилган. Исроил ҳарбийлари эса бинода эронлик агентларнинг махфий учрашуви бўлиб ўтаётганидан хабардор бўлган.

Исроил Мудофаа кучлари маълумотига кўра, зарба оқибатида ҳалок бўлган беш киши Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг хориждаги операцияларни амалга оширувчи элит бўлинмаси — “Қудс” кучларида ишлаган.

Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлигининг дастлабки маълумотларига кўра, зарба натижасида 4 киши ҳалок бўлган, 10 киши жароҳатланган, бироқ уларнинг исмлари ҳозирча очиқланмаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.