Ўзбекистон

“Ўзбекнефтгаз” Хитой компанияси билан 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади

Лойиҳа доирасида 10 та бурғилаш дастгоҳи олиб келиниб, қудуқлар 5500−6000 метр чуқурликда бурғиланади.

“Ўзбекнефтгаз” Хитой компанияси билан 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади

"Ўзбекнефтгаз" Хитойнинг CNPC миллий корпорацияси таркибига кирувчи ХИБУ компанияси билан 2026−2027 йилларда 30 та қудуқни бурғилаш бўйича шартнома имзолади. Бу ҳақда компания матбуот хизмати хабар берди.

 

Келишувга кўра, бурғилаш ишларини амалга ошириш учун юк кўтариш қуввати 450 тоннагача бўлган 10 та бурғилаш қурилмаси Ўзбекистонга олиб келинади.

 

Лойиҳа “Ўзбекнефтгаз” бошқаруви раиси Абдуғани Сангиновнинг Хитойга хизмат сафари доирасида нефть-газ соҳасидаги етакчи компаниялар билан ўтказилган музокаралар натижасида амалга оширилмоқда. Аввалроқ томонлар 2026–2029 йиллар давомида Ўзбекистонда жами 105 та қудуқ бурғилаш бўйича узоқ муддатли ҳамкорлик имкониятларини ҳам муҳокама қилган эди.

 

Компания маълумотига кўра, янги қудуқлар табиий газ захиралари истиқболли деб топилган майдонларда бурғиланади. Уларнинг чуқурлиги 5500–6000 метр атрофида бўлиши кутилмоқда.

 

Шунингдек, айрим қудуқларда 1000 атмосферагача босим ва 200 даражагача ҳарорат кузатилиши мумкинлиги қайд этилган. 

 

Таъкидланишича, лойиҳа мураккаб геологик шароитларда хавфсиз бурғилашни таъминлаш, геология-қидирув ишларини кенгайтириш ҳамда мамлакат газ захираларини оширишга хизмат қилади.

 

Аввалроқ, 12 январь куни Шавкат Мирзиёев “Ўзбекнефтгаз” фаолиятининг истиқболдаги режаларига бағишланган тақдимот билан танишиб, энергетик хавфсизликни мустаҳкамлаш ва газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича қатор топшириқлар берган эди.

 

Бундан ташқари, Тоғ-конь саноати ва геология вазири ўринбосари Ўрол Саъдуллаев 2026 йилдан бошлаб геология-қидирув ишларини олиб бориш учун “Ўзбекнефтгаз”га камида 30 та истиқболли майдон ажратилиши режалаштирилаётганини маълум қилган.

 

Шунингдек, февраль ойида Ўзбекнефтгаз Хитойнинг BGP Yuhang ва China National Petroleum Corporation билан сейсмик қидирув, бурғилаш ҳамда технологиялар бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини ҳам муҳокама қилган. 

 

Муҳокамаларда 2026 йилда Муборак ва Устюрт ҳудудларида тадқиқотлар олиб бориш, камида 6,5 минг квадрат километр майдонда 3D сейсмик изланишлар ўтказиш режалаштирилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.