Жаҳон

Афғонистонда камида 12 та судсиз қатл ҳолати қайд этилган — БМТ

Шунингдек, 29 та ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва 6 та қийноқ ҳолати ҳужжатлаштирилган.

Афғонистонда камида 12 та судсиз қатл ҳолати қайд этилган — БМТ

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан эълон қилинган янги чораклик ҳисоботда Афғонистонда инсон ҳуқуқлари билан боғлиқ қатор жиддий ҳолатлар қайд этилгани маълум қилинди. Бу ҳақда Tolo News нашри хабар берди.

 

Ҳисоботга кўра, 6 ноябрдан 25 январгача бўлган даврда мамлакатда собиқ ҳукумат амалдорлари ҳамда хавфсизлик кучлари вакилларига нисбатан камида 12 та судсиз қатл ҳолати аниқланган. Ушбу воқеаларда Толибон вакиллари билан бир қаторда номаълум шахслар ҳам иштирок этгани қайд этилган.

 

Шунингдек, БМТ мутахассислари томонидан 29 та ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва 6 та қийноқ ҳамда ёмон муомала ҳолати ҳужжатлаштирилган.

 

Ҳисоботда айрим жабрланган шахслар мамлакатга қайтганидан сўнг ҳужумга учрагани ҳам алоҳида таъкидланган. Бундай ҳолатлар Толибон томонидан илгари эълон қилинган «умумий амнистия» сиёсатига қарамай давом этаётгани қайд этилиб, бу собиқ ҳукумат вакиллари хавфсизлиги ва ҳуқуқий ҳимояси борасида жиддий хавотирларни юзага келтирмоқда.

 

Инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ушбу ҳолатлар юзасидан шаффоф ва мустақил тергов ўтказиш, шунингдек, айбдорларни жавобгарликка тортиш зарурлигини таъкидламоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Афғонистонда камида 12 та судсиз қатл ҳолати қайд этилган — БМТ | Zamon.uz