Жаҳон

АҚШнинг кейинги нишони Россия бўлади — Россия Коммунистик партияси раиси

Депутатнинг айтишича, Форс кўрфазида содир бўлаётган воқеалар Америка империализмининг ниқоблари олиб ташланганини кўрсатмоқда.

АҚШнинг кейинги нишони Россия бўлади — Россия Коммунистик партияси раиси

Россия Коммунистик партияси раиси Геннадй Зюганов АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳаракатларини “тажовуз, зўравонлик ва принцип­сизлик”, деб баҳолади. Зюганов бу ҳақда Давлат думаси йиғилишида маълум қилди.

 

Унинг айтишича, Яқин Шарқдаги уруш Трамп стратегиясининг бир қисми бўлиб Эрондан кейинги нишон Россия бўлади.

 

“Омон қолиш учун курашга келсак, ҳозир Эрон жанг қилмоқда. Кейингиси биз бўламиз. Трампнинг стратегиясига қаранг: биринчи ўринда Хитой, иккинчи ўринда биз, учинчи ўринда Эрон”, — деди Зюганов.

 

Депутатнинг сўзларига кўра, Форс кўрфазида содир бўлаётган воқеалар “Америка империализмининг ниқоблари олиб ташланганини” кўрсатмоқда. 

 

“Тезкор ҳарбий ҳужум режаси муваффақиятсизликка учради. Улар эронликлар тезда қўлларини кўтаради ва ўз шартларимизни диктовка қиламиз деб умид қилишганди. Ҳеч бири ўхшамаяпти”, — деди у.

 

Зюганов урушнинг минтақа учун оғир оқибатларига тўхталиб, жанговар ҳаракатлар сувни чучуклаштириш қурилмалари ва инфратузилмаларнинг шикастланиши туфайли сув ва озиқ-овқат билан боғлиқ муаммоларга олиб келганини қайд этди. 

 

custom img

Зеленский Россиянинг сулҳ таклифига муносабат билдирди

9 май арафасидаги сулҳ таклифи Трамп ва Путин ўртасидаги телефон суҳбатида илгари сурилган.

custom img

Москвада 9 май арафасида мобил алоқа чекланади

SMS юбориш хизматлари ва ҳатто чекловлар вақтида ишлаши керак бўлган махсус интернет ресурслар фаолияти ҳам тўхтатилиши мумкин.

custom img

Путин ва Трамп ўртасида 1,5 соатлик телефон суҳбати бўлиб ўтди

Суҳбатда 9 май арафасида Украина билан вақтинчалик сулҳ масаласи ва Форс кўрфазидаги вазият муҳокама қилинди.

custom img

АҚШда “Грин карта” ва иммиграция визалари учун текширувлар кучайтирилди — CBS News

АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати ходимларига кучайтирилган текширувдан ўтмаган ҳар қандай аризани тасдиқлаш тақиқланади.

custom img

Жанубий Кореяда суди собиқ президентининг қамоқ муддатини узайтирди

Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат ва қонун бузилиши билан боғлиқ айбловлар бўйича айбдор деб топилиб, унинг жазоси 7 йилга оширилди.

custom img

Мен учун дўст ёки қариндош деган тушунча йўқ — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти февраль воқеалари, давлат тўнтаришига уриниш, Ташиев оиласи ва коррупция ишлари юзасидан изоҳ берди.

custom img

Пентагон Трампга Эрон билан уруш ҳақида ёлғон маълумот бермоқда — The Atlantic

АҚШ вице-президенти Пентагон маълумотларига шубҳа билдириб, мамлакатда қурол-яроғ захираси камайиб бораётганидан хавотирда.

custom img

Эроннинг Лондондаги элчихонаси эронликларни “ватанни ҳимоя қилиш”га чақирди

Мазкур чақириқ Британиянинг хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"