Ўзбекистон

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Ўзбекистонда 11- март куни имзоланган қонунга мувофиқ, Жиноят кодекси ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. 

 

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.

 

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиришларга кўра, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш қоидаларини бошқача тарзда бузиш,

 

— жисмоний шахсларга БҲМнинг 15 бараваридан 20 бараваригача (6 млн 180 минг сўмдан 8 млн 240 минг сўмгача), 

 

— мансабдор шахсларга эса – 25 бараваридан 30 бараваригача (10 млн 300 минг сўмдан 12 млн 360 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланди.

 

Шунингдек, амалдаги таҳрирда фуқароларга БҲМнинг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 20 бараваридан 25 бараваригача миқдорда жарима солиниши белгиланган.

 

Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш БҲМнинг 15 бараваридан 25 бараваригача (6 млн 180 минг сўмдан 8 млн 240 минг сўмгача) жарима ёки 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланди.

 

Амалдаги таҳрирда мазкур қоидабузарлилар учун жарима миқдори БҲМнинг 10 бараваридан 20 бараваригача миқдорда белгиланган.

 

Жиноят кодексига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш, шундай ҳаракат учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этганлик БҲМнинг 30 бараваридан 75 бараваригача (12 млн 360 минг сўмдан 28 млн 840 минг сўмгача) миқдорда жарима ёки 240 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланди.

 

Амалдаги таҳрирда жариманинг энг кам миқдори БҲМнинг 25 баравари этиб белгиланган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.