Жаҳон

Эрдўғон Яқин Шарқдаги урушни тўхтатишга чақирди

Туркия президентининг таъкидлашича, Эрондаги можаронинг кучайиши бутун минтақада вазиятнинг кескинлашишига олиб келиши мумкин.

Эрдўғон Яқин Шарқдаги урушни тўхтатишга чақирди

Ражаб Таййиб Эрдўғон минтақада кескинлашиб бораётган вазият фонида АҚШ–Исроил ва Эрон ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршилик кенг кўламли урушга айланишидан олдин уни тўхтатишга чақирди.

 

Президент Анқарада партиясининг парламент гуруҳи йиғилишида сўзга чиқиб, дипломатик йўл билан можаронинг олдини олиш “тўлиқ мумкин” эканини таъкидлаган. Унинг айтишича, Туркия вазиятни барқарорлаштириш мақсадида музокараларни қайта тиклаш ва дипломатик жараённи фаоллаштириш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттирмоқда.

 

Давлат раҳбари минтақадаги вазият ниҳоятда нозик эканини қайд этиб, Туркия ушбу шароитда эҳтиёткорона сиёсат юритаётганини ҳамда эҳтимолий хавфлардан ҳимояланиш учун зарур чораларни кўраётганини билдирган.

 

Шунингдек, у Туркия минтақадаги инқирозларга бефарқ эмаслигини ва оғир вазиятларда дўст ҳамда қардош давлатларни қўллаб-қувватлашда давом этишини таъкидлаган.

 

Президентнинг сўзларига кўра, Анқара минтақада юзага келиши мумкин бўлган мазҳаблараро низолар ва кескинликларни кучайтиришга қаратилган уринишларга қарши қатъий чоралар кўрмоқда. Нутқи давомида Эрдўғон мусулмон дунёсида бирлик зарурлигини таъкидлаб, динни мазҳаб ёки этник келиб чиқиш асосида ажратишга қарши эканини билдирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрдўғон Яқин Шарқдаги урушни тўхтатишга чақирди | Zamon.uz