Жаҳон

Эрон президенти можарони тугатиш учун АҚШ ва Исроилдан товон пули талаб қилди

Шунингдек, Эроннинг қонуний ҳуқуқлари тан олиниши ва халқаро хавфсизлик кафолатлари берилиши керак.

Эрон президенти можарони тугатиш учун АҚШ ва Исроилдан товон пули талаб қилди

Масъуд Пезешкиан можарони тугатиш учун АҚШ ва Исроилдан товон пули тўлаш ҳамда келажакдаги ҳарбий тажовузларнинг олдини олиш бўйича қатъий халқаро кафолатлар берилишини талаб қилди.

 

Эрон президенти бу талабларни можаронинг якунланиши учун “ягона йўл” деб атади.

 

Пезешкиан ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида Россия ва Покистон раҳбарлари билан ўтказган суҳбатлари давомида ҳам Теҳроннинг минтақада тинчликни қўллаб-қувватлаш позициясини яна бир бор тасдиқлаганини маълум қилган.

 

Президентнинг фикрича, Исроил ва АҚШ томонидан бошланган ҳарбий тўқнашувни якунлаш учун қуйидаги шартлар бажарилиши керак:

Эроннинг қонуний ҳуқуқларини тан олиш;

 

мамлакатга етказилган зарар учун товон пули тўлаш;

 

келажакда ҳарбий тажовузларнинг олдини олиш бўйича халқаро кафолатлар бериш.

 

Шунингдек, Теҳрон Вашингтондан Эроннинг ядровий энергетика соҳасидаги ҳуқуқларини тан олишни, жумладан, мамлакат ҳудудидаги ядровий объектларда тўлиқ ядровий ёқилғи циклини амалга ошириш имкониятини тасдиқлашни ҳам талаб қилмоқда.

custom img

Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда — Эрдоған

Туркия урушни тўхтатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтираётганини маълум қилди.

custom img

АҚШнинг Эронга қарши уруши яқин кунларда қайта бошланиши мумкин — Axios

Сулҳ битими тугаш арафасида, янги музокара санаси ҳали белгиланмаган.

custom img

АҚШ кучлари халқаро сувларда Эрон билан боғлиқ кемаларни қўлга олади — WSJ

АҚШ денгиз блокадаси Яқин Шарқдан ташқарига ҳам ёйилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Украинада қуролли шахс супермаркетда отишма уюштирди

Ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлган ва 10 киши жароҳатланган.

custom img

АҚШ Лотин Америкасига ёндашувини ўзгартирмаса, минтақада қўзғолон бўлиши мумкин — Густаво Петро

Колумбия президенти айрим санкциялар сиёсий босим воситасига айланганини таъкидлади.

custom img

Жанубий Суданда 7,5 миллион киши озиқ-овқат ёрдамига муҳтож

БМТ Жанубий Судандаги кескинлашаётган вазиятдан жиддий хавотир билдирди.

custom img

Эрон ҳаво ҳудуди фуқаролик рейслари учун қисман очилди

Мамлакатнинг шарқий қисми парвозлар учун очилган, ғарбий ҳудудлар эса ёпиқ қолмоқда.

custom img

Эрон денгиз флоти душманларга зарба беришга тайёр — Хоманаий

Эрон Олий раҳбари денгиз флоти ҳар қандай таҳдидларга қарши жавоб беришга тайёрлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"