Жаҳон

Эрон режими қулаш хавфи остида эмас — АҚШ разведкаси

Эрон режимининг барқарорлиги сақланса, уруш АҚШ хоҳлагандек якунланмаслиги мумкин.

Эрон режими қулаш хавфи остида эмас — АҚШ разведкаси

Reuters агентлигининг манбаларга таяниб хабар беришича, АҚШ разведкаси Эрон раҳбариятида барқарорлик сақлангани туфайли деярли икки ҳафта давомида АҚШ ҳамда Исроил томонидан узлуксиз амалга оширилган бомбардимонлардан кейин ҳам мамлакатда амалдаги режим сақланиб қолишини билдирган.

 

Агентлик суҳбатдошлари маълумотларига кўра, кўплаб разведка ҳисоботларида режим қулаш хавфи остида эмаслигига далиллар келтирилган.

 

Нефть нархининг тез ўсиши сабабли сиёсий босим кучайган бир пайтда, АҚШ президенти Доналд Трамп ушбу ҳафта "2003 йилдан бери энг йирик ҳарбий операцияни жуда тез орада якунлаймиз", деб баёнот берган эди.

 

Агентликнинг ёзишича, Эрон етакчилари барқарор қолаверса, урушни мақбул тарзда якунлаш қийин бўлиши мумкин.

 

Шунингдек, разведка хабарларида, 28 февралда, АҚШ ва Исроил зарбалари бошланганининг биринчи куни Эрон олий етакчиси Али Хоманаий вафот этганига қарамай, Эрон диний раҳбариятининг бирдамлиги алоҳида таъкидланган.

 

Ёпиқ музокараларда қатнашган Исроил расмийлари ҳам уруш диний ҳукуматнинг қулашига олиб келишига аниқ ишонч йўқлигини тасдиқлашган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эрон режими қулаш хавфи остида эмас — АҚШ разведкаси | Zamon.uz