Жаҳон

Эроннинг Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий илк бор халққа мурожаат қилди

Нутқ уруш, душманга қарши чоралар, репарация талаб қилиш ва қўшни давлатлардаги ҳарбий базаларни ёпишга чақиришга бағишланган.

Эроннинг Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий илк бор халққа мурожаат қилди

12 март куни Эроннинг янги Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий илк бор халққа мурожаат қилди. Мурожаат “Tasnim” ахборот агентлиги орқали тарқатилган ва Эрон телевидениесида ўқиб эшиттирилган, аммо Хоманаий кадрда кўриниш бермаган. У ўз тайинлангани ҳақида Экспертлар кенгашидаги овоз бериш жараёни орқали билганини айтган.

 

Хоманаий нутқининг марказий мавзуси уруш бўлган. У ҳарбийларга душманга берилган зарбалар учун миннатдорлик билдирган ва Эрон Ҳурмуз бўғозини ҳимоя қилишни давом эттиришини маълум қилган. Шунингдек, Яман ҳусийлари, “Ҳизбуллоҳ” ва Ироқ қаршилик кучларига кўрсатилган қўллаб-қувватлаш учун ташаккур билдирган.

 

Хоманаий ҳалок бўлган ҳар бир эронлик учун, жумладан Минобдаги қизлар мактабига берилган зарба учун қасос олишга ваъда берган. У Эрон душмандан репарация талаб қилишини, рад этилган тақдирда мулкни мусодара қилиш ёки шунга тенг қийматни йўқ қилишини огоҳлантирган. Қўшни давлатлардаги хорижий ҳарбий базаларга ҳам бевосита огоҳлантириш юборилиб, уларни иложи борича тезроқ ёпишга чақирган.

 

Нутқнинг ички сиёсий қисмида Хоманаий халқнинг Олий раҳнамосиз қолган кунларда давлатни бошқаришда ролини таъкидлаган, бирдамлик ва ўзаро ёрдамга чақирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эроннинг Олий раҳнамоси Мужтабо Хоманаий илк бор халққа мурожаат қилди | Zamon.uz