Жаҳон

Мужтабо Хоманаийнинг оёғи сингани ва енгил жароҳатлар олгани маълум бўлди

Эрон расмийси янги олий раҳнамонинг жароҳат олганини тасдиқлади.

Мужтабо Хоманаийнинг оёғи сингани ва енгил жароҳатлар олгани маълум бўлди

Эроннинг янги тайинланган олий раҳбари Мужтабо Хоманаий енгил жароҳат олган бўлса-да, фаолиятини давом эттирмоқда. Бу ҳақда чоршанба куни Эрон расмийсига таяниб, Reuters хабар бермоқда.

 

Аввалроқ Эрон давлат телевидениеси уни Рамазон урушида жароҳат олган фахрий (жаанбаз), деб таърифлаган эди.

 

Хоманаий якшанба куни Экспертлар ассамблеяси томонидан раҳбар этиб сайланганидан буён омма олдида чиқиш қилмаган. Шу сабабли янги олий раҳбарнинг Исроил ва АҚШ зарбалари вақтида жароҳат олгани ҳақидаги миш-мишлар тарқалганди.

 

CNN манбаси 56 ёшли Хоманаий оёғидан жароҳат олганини, чап кўзи атрофида кўкаришлар ва юзида майда шилинишлар борлигини билдирган.

 

Эрон расмийси Мужтабо Хоманаийнинг қачон жароҳат олгани ёки нима сабабдан тайинланганидан буён жамоатчиликка мурожаат қилмагани ҳақида батафсил маълумот бермади.

 

Эрон давлат телевидениеси хабарига кўра, 28 февраль куни берилган зарбаларда Мужтабо Хоманаийнинг отаси Али Хоманаийдан ташқари унинг онаси, синглиси ва рафиқаси ҳам ҳалок бўлган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.