Жаҳон

Россияда Crocus City Hall'га ҳужум қилганларга умрбод қамоқ жазоси тайинланди

2024 йилда Crocus City Hall'га уюштирилган террорчилик ҳужуми оқибатида камида 145 киши ҳалок бўлган эди.

Россияда Crocus City Hall'га ҳужум қилганларга умрбод қамоқ жазоси тайинланди

Россия Ҳарбий суди Crocus City Hall'га ҳужум қилганликда айбланган шахсларни умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилди. Бу ҳақда “ТАСС” агентлиги хабар бермоқда.

 

Маълумотларга кўра, жами 19 нафар судланувчидан 15 нафарига умрбод қамоқ жазоси тайинланган. Яна тўрт киши 22,5 йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Улар орасида жиноятчиларга автомобиль ва квартира берганлар ҳам бор. 

 

2024 йил 22 март куни Crocus City Hall'га уюштирилган террорчилик ҳужуми оқибатида камида 145 киши ҳалок бўлди, 550 дан ортиқ киши жароҳатланди, яна 1700 дан ортиқ киши мазкур ҳодисада жабрланувчи деб топилди. 

 

Россия ҳукумати ИШИД террористик ташкилотининг Афғонистондаги бўлими бўлган "Хуросон вилояти" гуруҳи аъзоларини теракт содир этишда айблаган.

 

Россия расмийлари ва Кремлга алоқадор оммавий ахборот воситалари ҳам терактда "Украина изи" борлигини таъкидлаган, бироқ бунга далиллар келтирилмаган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россияда Crocus City Hall'га ҳужум қилганларга умрбод қамоқ жазоси тайинланди | Zamon.uz