Жаҳон

Саккизта араб ва мусулмон давлатлари Исроилнинг Ал-Ақсо масжидини ёпишини қоралади

12 кун аввал Исроил Ал-Ақсо масжидини ёпиб қўйган ҳамда Қуддуснинг Эски шаҳар ҳудудида ҳаракатланишни чеклаган.

Саккизта араб ва мусулмон давлатлари Исроилнинг Ал-Ақсо масжидини ёпишини қоралади

Қатар, Иордания, Индонезия, Туркия, Покистон, Саудия Арабистони, Миср ва БАА ташқи ишлар вазирлари мусулмонлар учун муқаддас Рамазон ойи давомида Ал-Ақсо масжидининг кетма-кет 12 кун ёпиб қўйилганини қоралади. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Чоршанба куни эълон қилинган қўшма баёнотда саккизта араб ва мусулмон давлатларининг ташқи ишлар вазирлари Исроил томонидан Қуддуснинг қадимий шаҳрига ва у ердаги ибодат масканларига фаластинликларнинг киришига қўйилган чекловларни “халқаро ҳуқуқ, жумладан халқаро гуманитар ҳуқуқ, тарихий ва ҳуқуқий статус-кво ҳамда ибодат жойларига эркин кириш тамойилининг қўпол бузилиши” деб атади.

 

“Вазирлар ушбу ноқонуний ва асоссиз чорани қатъиян рад этишлари ҳамда қоралашларини билдиради. Шунингдек, Исроилнинг Ал-Ақсо масжиди / Ал-Ҳарам Ал-Шариф ҳудудидаги давом этаётган провокацион ҳаракатлари ва ибодат қилувчиларга қарши чораларини ҳам қоралайдилар. Улар Исроилнинг Қуддус ёки унинг исломий ва насроний муқаддас масканлари устидан суверенитетга эга эмаслигини таъкидлайди”, дейилади баёнотда.

 

Баёнотда яна Ал-Ақсо масжидини ҳудудининг тўлиқ қисми “фақат мусулмонлар учун” эканлиги қайд этилди. 

 

Шунингдек, Иордания Вақфлар ва Ислом ишлари вазирлигига қаршли Қуддус Вақфлари ва Ал-Ақсо масжиди ишлари бошқармаси мазкур муқаддас маскан устидан “ягона қонуний ваколатга эга ташкилот” экани таъкидланди.

 

Шу билан бирга, вазирлар Исроилни Ал-Ақсо масжидини яна очишга, Эски шаҳарга кириш бўйича чекловларни олиб ташлашга ҳамда мусулмонларнинг масжидга киришига тўсқинлик қилмасликка чақирди. 

 

Шунингдек, халқаро ҳамжамиятдан Исроилни “мазкур қонунбузарликларини” тўхтатишга мажбур қилиш сўралган.

 

Исроил кучлари эса масжидда ибодат қилиш ва  Эски шаҳар ҳудудига кириш бўйича қатъий чекловлар жорий этилганини давом этаётган Эронга қарши уруш фонида “хавфсизлик чораси” сифатида изоҳлаган.

 

Бироқ чоршанба куни Фаластин Ташқи ишлар вазирлиги ушбу ёпилиш давом этаётгани “фаластинликларнинг ҳуқуқларини очиқчасига бузиш сиёсатини” яна бир бор кўрсатаётганини маълум қилди. 

 

Ҳамас ҳам масжид ёпиб қўйилганини қоралаб, сешанба куни бу ҳолат “хавфли тарихий ҳодиса” ҳамда ибодат эркинлигининг “очиқдан-очиқ бузилиши” эканини билдирган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Саккизта араб ва мусулмон давлатлари Исроилнинг Ал-Ақсо масжидини ёпишини қоралади | Zamon.uz