Ўзбекистон

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

Тадбир мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш ҳамда жамият ҳаётидаги фаоллигини оширишга қаратилган давлат сиёсати доирасида ташкил этилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан амалга оширилаётган ёшлар сиёсати доирасида ёшларнинг таълим олиши, касб эгаллаши, ижодий ва профессионал ривожланиши учун кенг имкониятлар яратилаётгани таъкидланди.

 

Очиқ мулоқот ёш журналистларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг касбий ривожи учун яратилаётган имкониятлар ҳақида маълумот бериш ҳамда медиа соҳасидаги долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиш мақсадида ўтказилди. Тадбирда турли оммавий ахборот воситаларида фаолият юритаётган ёш журналистлар ҳамда журналистика йўналишида таҳсил олаётган талабалар иштирок этди. 

 

Мулоқот давомида ёшлар Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятига ўзларини қизиқтирган саволлар билан мурожаат қилди. Журналистика соҳасидаги истиқболли лойиҳалар, ижодий ташаббуслар ҳамда хорижий ҳамкорлик масалалари юзасидан очиқ фикр алмашилди.Шунингдек, тадбирда ташкилий масалалар юзасидан ҳам маълумот берилди. Жумладан, Орипов Шухратжон Орип ўғли Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси вазифасини бажарувчи этиб тайинлангани маълум қилинди. 

 

Шуҳрат Ориповнинг таъкидлашича, Журналистлар уюшмасининг асосий вазифалари қаторига журналистларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларнинг манфаатларини қўллаб-қувватлашга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш, медиамакондаги жараёнларни таҳлил қилиб бориш ҳамда давлат органларига журналистика соҳасини ривожлантириш юзасидан таклифлар киритиш киради. Шунингдек, уюшма ёш журналистларнинг малакаси ва билимларини оширишга қаратилган турли лойиҳаларни ҳам амалга ошириб келмоқда. Ҳозирги кунда уюшма таркибида 2157 нафар аъзо фаолият юритмоқда. 

 

Учрашув давомида уюшма раиси "ёшлар – янги ғоялар манбаи" эканлигини ёш журналистлар билан доимий мулоқот олиб бориш учун алоҳида платформа яратиш таклифини ҳам илгари сурди. Шунингдек, Ёш журналистлар кенгаши фаолиятини такомиллаштириш, ҳар ҳафтанинг пайшанба кунини президентимиз ташаббуси билан ёшлар билан ишлаш куни сифатида белгилаш ҳамда ҳудудларда, таҳририятлар ва олий таълим муассасаларида очиқ мулоқотлар ўтказиб бориш режалаштирилаётгани маълум қилинди.

 

Шу билан бирга мулоқот жараёнида ёшлар томонидан бир қатор таклифлар билдирилди. Жумладан, ёш журналистлар учун медиа ҳуқуқи ва журналист этикаси бўйича профессионал журналистлар иштирокида мастер-класслар ҳамда очиқ дарслар ташкил этиш зарурлиги қайд этилди. Шунингдек, талаба ёшлар амалиёт ўташ жараёнида кўплаб бюрократик тўсиқларга дуч келаётгани, бу борада тизимни соддалаштириш зарурлиги таъкидланди.

 

Бундан ташқари, журналистлар учун сўз эркинлигини таъминлаш, турли босимлардан ҳимоя қилиш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида тарқатилаётган маълумотларни текшириш учун фактчекинг дастурларини жорий этиш бўйича ҳам таклифлар билдирилди.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат | Zamon.uz