Ўзбекистон

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

2026 йил 11 март куни Ўзбекистон энергетика тизимида март ойи учун электр энергияси истеъмоли ва юклама бўйича янги рекорд кўрсаткич қайд этилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.

 

Қайд этилишича, шу куни республика бўйича суткалик электр энергияси истеъмоли 267 млн кВт·соатни ташкил этиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 14 млн кВт·соатга кўп бўлган.

 

Кечки юқори истеъмол соатларида энергетика тизимидаги максимал юклама соат 18:12 да 12 680 МВтга етди. Бу кўрсаткич аввалги март ойидаги рекорддан 480 МВтга юқори бўлди.

 

Мазкур кунда электр станцияларида жами 272 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йил март ойидаги ишлаб чиқаришдан 12 млн кВт·соатга кўпдир.

 

Шунингдек, ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган. 

 

Вазирлик маълумотига кўра, қуёш ва шамол электр станцияларининг улуши 14,3 фоизни ташкил этди. Кундузги соатларда эса электр энергияси балансини таъминлашда қуёш ва шамол станцияларининг ҳиссаси 35 фоизгача етди.

custom img

Навоийда 8 ёшли ўқувчи инглиз тилидан B2 сертификатини қўлга киритди

2-синф ўқувчиси қарийб уч йилдан буён инглиз тилини ўрганиб келган.

custom img

Ўзбекистонда чорваларда оқсил касаллиги хавфи сабаб санитария ойлиги эълон қилинди

48 та давлатда оқсил касаллигининг янги типлари қайд этилгани маълум қилинди.

custom img

20–21 апрель кунлари Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши глобал форум бўлиб ўтади

Тадбир БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

custom img

Маданият ва санъат соҳаси бўйича 20–25 апрель кунлари очиқ мулоқотлар ўтказилади

Учрашувларда муаммолар, таклифлар ва янги ғоялар муҳокама қилинади.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари бепул санаторийларга юборилади

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар стипендияси нега оширилмаяпти?

Мазкур ҳолатга Олий таълим вазири изоҳ берди.

custom img

Ўзбекистон банк тизими активлари 932 трлн сўмдан ошди

Банкларнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,3 фоизга кўпайиб, 3,1 трлн сўмга етган.

custom img

Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Ҳайдовчи бошқарувини йўқотиб автомобиллар билан ЙТҲ содир этган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"