Ўзбекистон

"Айрим ҳудудлар ҳокимлари сайёр қабулларни "номига" ўтказяпти" — президент

“Бухоро, Кармана, Учқудуқ, Сардоба, Ховос, Бўстонлиқ туманлари, Ангрен, Ғозғон шаҳар ҳокимлари маҳалладаги 4-5 нафар одам билан “номига” гаплашиб, сайёр қабул ўтказдим деб юрибди”, — деди Шавкат Мирзиёев.

"Айрим ҳудудлар ҳокимлари сайёр қабулларни "номига" ўтказяпти" — президент

Президент раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида мамлакатда аҳоли мурожаатлари билан ишлаш ҳолати таҳлил қилинди.

 

Маълум қилинишича, республика бўйича ҳар ўн минг кишига ўртача 319 та ариза ва шикоят тўғри келмоқда. Бироқ айрим ҳудудларда бу кўрсаткич анча юқори. 

 

Хусусан, Тошкент шаҳрида ҳар ўн минг аҳолига 535 та мурожаат тўғри келади. Шунингдек, Навоий вилоятида 462 та, Сирдарё ва Сурхондарё вилоятларида 452 тадан, Жиззах вилоятида 430 та, Қашқадарё вилоятида 368 та, Тошкент вилоятида эса 350 та мурожаат қайд этилган.

 

Деҳқонобод ва Миробод туманлари ҳамда Навоий, Оҳангарон ва Янгиер шаҳарларида ҳар ўн минг аҳолига тўғри келадиган аризалар сони бошқа ҳудудларга нисбатан икки баравар юқори экани таъкидланди.

 

Йиғилишда мурожаатлар сони республика бўйича ўртача 16 фоизга камайгани айтилган бўлса-да, Қоровулбозор, Нурота, Конимех, Тупроққалъа туманлари ҳамда Наманган шаҳрида бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 50 фоизгача ошгани қайд этилди.

 

Шунингдек, Бухоро, Кармана, Учқудуқ, Сардоба, Ховос, Бўстонлиқ туманлари ҳамда Ангрен ва Ғозғон шаҳарларида айрим раҳбарлар сайёр қабулларни юзаки ўтказаётгани танқид қилинди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.