Ўзбекистон

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят 2025 йил апрел ойида содир бўлган.

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Ангрен шаҳар судида вояга етмаган қизга нисбатан зўравонлик содир этилган жиноят иши кўриб чиқилди ва ҳукм эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

 

Суд жараёнида С.Қ. (2006 йилда туғилган), З.У. (2004 йилда туғилган), Д.Ў. (2004 йилда туғилган) ва А.У. (2003 йилда туғилган) вояга етмаган С.Й. (2010 йилда туғилган)га нисбатан содир этилган жиноятлар бўйича айбли деб топилди.

 

Жиноят-протцессуал кодексининг 19-моддасига мувофиқ иш ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.

 

Эълон қилинган ҳукмига кўра:

С.Қ. (жиноят содир этилган вақтда вояга етмаган) – Жиноят кодекси 118-моддаси 3-қисми “а” банди бўйича 10 йил озодликдан маҳрум қилинди.

 

З.У. – 118-модда 3-қисми “а” банди, 119-модда 3-қисми “а” банди, шунингдек 28,118 ва 28,119-моддалари бўйича 12 йил озодликдан маҳрум қилинди.

 

Д.Ў. – 118 ва 119-моддалар бўйича 10 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилинди.

А.У. (II гуруҳ ногирони) – 118 ва 119-моддалар бўйича 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилинди.

 

Қайд этилишича, биринчи инстанция судининг ҳукми устидан тарафлар қонунига мувофиқ белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент вилояти судига апелляция ёки кассатсия инстанциясига шикоят бериш ва протест киритиш ҳуқуқига эга.

 

Мазкур воқеа 2025 йил апрел ойида ижтимоий тармоқларда Ангрен шаҳрида вояга етмаган қизга нисбатан зўравонлик содир этилгани ҳақида хабарлар тарқалгандан сўнг жамоатчилик эътиборига тушган эди. Ҳолат юзасидан 9 апрел куни Ангрен шаҳар ИИБ томонидан жиноят иши қўзғатилган ва тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ангренда вояга етмаган қизни зўрлаган 4 шахс 7–12 йилга қамалди | Zamon.uz