Жаҳон

АҚШ нархларни барқарорлаштириш мақсадида Россия нефти савдосига вақтинча рухсат берди

Молия вазирлиги Эрон можаро ва Ҳормуз блокадаси фондида санкцияларни бир ойга юмшатди.

АҚШ нархларни барқарорлаштириш мақсадида Россия нефти савдосига вақтинча рухсат берди

АҚШ Молия вазирлиги Россия нефти ва нефть маҳсулотларини сотиш бўйича санкцияларни вақтинча юмшатиб, бир ой давомида учинчи мамлакатларга танкерларда ушбу маҳсулотларни харид қилишга рухсат берди. Ушбу чора Эрондаги можаро ва Ҳормуз бўғози блокадаси шароитида глобал нефть бозорларини барқарорлаштиришга қаратилган.

 

Ғазначилик котиби Скотт Бессентнинг таъкидлашича, рухсатнома қисқа муддатли ва тор доирада амал қилади. Бу чора АҚШ-Исроил ўртасидаги Эрон можаронинг кучайиши ва Ҳормуз бўғозининг ёпилиши билан юзага келган глобал энергия бозоридаги кескин вазиятни енгиллаштиришга мўлжалланган.

 

Эълон қилинган лицензияга кўра, рухсатнома 12 мартдан бошлаб кемаларга юкланган нефть жўнатмалари учун амал қилади ва 11 апрел ярим тунгача давом этади. Бессент шунингдек, санкцияларнинг вақтинча бекор қилиниши Россия расмийларига сезиларли молиявий фойда келтирмаслигини таъкидлаган.

 

АҚШнинг эълонидан сўнг Осиёда нефть нархи бироз пасайди. Аввалроқ, 5 март куни Ғазначилик департаменти Ҳиндистонга транзит орқали Россия нефтини сотиб олишга шунга ўхшаш рухсат берган эди.

 

Эрондаги уруш фондида, Қўшма Штатлар каби 30 дан ортиқ давлат стратегик захиралардан 172 миллион баррел нефть чиқаришини эълон қилган. Шу билан бирга, нефть нархи аввал 120 долларга кўтарилган бўлса, рухсатнома эълонидан сўнг яна баррел учун 100 долларга етган. Дунё нефтининг тахминан 20 фоизи Ҳормуз бўғози орқали ўтади. Ислом инқилоби қўриқчилари АҚШ ва Исроил ҳужумлари тўхтагунча таъминотни тўсиб қўйишини маълум қилган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ нархларни барқарорлаштириш мақсадида Россия нефти савдосига вақтинча рухсат берди | Zamon.uz