Жаҳон

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси камида 2–3 ҳафта давом этиши мумкин

Операция доирасида асосий зарбалар Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қаратилган.

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси камида 2–3 ҳафта давом этиши мумкин

Axios нашрининг Исроил ҳукуматдаги хабардор манбаларига таяниб хабар беришича, АҚШ ва Исроил томонидан Эрон ҳудудида олиб борилаётган қўшма ҳарбий операция камида икки-уч ҳафта давом этиши мумкин.

 

Манбаларга кўра, АҚШ президенти Доналд Трамп ҳарбий операцияларни давом эттириш тарафдори бўлиб, операцияни фаол босқичда олиб боришга қатъий қарор қилган. Шу билан бирга, ҳужумнинг расмий стратегик мақсадлари ҳозирча очиқ эълон қилинмаган.

 

Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, Исроил томони АҚШ раҳбари ҳар қандай пайтда кутилмаган қарор қабул қилиб, жанговар ҳаракатларни тўсатдан тўхтатиши мумкинлигидан хавотир билдирмоқда. Уларнинг фикрича, Трамп операцияни тўхтатиб, маълум сабаблар билан Эрон устидан ғалаба қозонилганини эълон қилиши эҳтимоли ҳам мавжуд.

 

Манбалардан бирининг айтишича, яқинда Оқ уй раҳбари билан мулоқот қилган америкалик инсайдер Трамп “ғайратга тўла” эканини ва операциянинг фаол босқичини чеклаш ниятида эмаслигини билдирган.

 

Хабарларга кўра, операциянинг асосий зарбалари Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) тузилмасига қаратилган. Вашингтон ушбу элита ҳарбий бўлинмаларини заифлаштириш орқали мамлакат давлат аппаратига босим ўтказиш ва ички норозилик кайфиятларини кучайтиришга умид қилмоқда.

custom img

Путин ва Трамп ўртасида 1,5 соатлик телефон суҳбати бўлиб ўтди

Суҳбатда 9 май арафасида Украина билан вақтинчалик сулҳ масаласи ва Форс кўрфазидаги вазият муҳокама қилинди.

custom img

АҚШда “Грин карта” ва иммиграция визалари учун текширувлар кучайтирилди — CBS News

АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати ходимларига кучайтирилган текширувдан ўтмаган ҳар қандай аризани тасдиқлаш тақиқланади.

custom img

Жанубий Кореяда суди собиқ президентининг қамоқ муддатини узайтирди

Юн Сок Ёл ҳарбий ҳолат ва қонун бузилиши билан боғлиқ айбловлар бўйича айбдор деб топилиб, унинг жазоси 7 йилга оширилди.

custom img

Мен учун дўст ёки қариндош деган тушунча йўқ — Садир Жапаров

Қирғизистон президенти февраль воқеалари, давлат тўнтаришига уриниш, Ташиев оиласи ва коррупция ишлари юзасидан изоҳ берди.

custom img

Пентагон Трампга Эрон билан уруш ҳақида ёлғон маълумот бермоқда — The Atlantic

АҚШ вице-президенти Пентагон маълумотларига шубҳа билдириб, мамлакатда қурол-яроғ захираси камайиб бораётганидан хавотирда.

custom img

Эроннинг Лондондаги элчихонаси эронликларни “ватанни ҳимоя қилиш”га чақирди

Мазкур чақириқ Британиянинг хавфсизлигига таҳдид сифатида кўрилмоқда.

custom img

АҚШда Трамп сурати туширилган паспортлар чиқарилади

Янги дизайндаги паспортлар Қўшма Штатлар мустақиллигининг 250 йиллиги муносабати билан июль ойида тақдим этилади.

custom img

Қамчибек Ташиев давлат тўнтаришига уринишда айбланди

Ташиев билан яна 2 нафар собиқ амалдор мазкур иш юзасидан сўроқ қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"