Ўзбекистон

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади.

Халқ қабулхоналари тизими янгиланади: аризаларни қабул қилишдан ташқари муаммоларни диагностика қиладиган марказ бўлади

Президент Шавкат Мирзиёев 13 март куни видеоселектор йиғилишида Халқ қабулхоналари фаолиятини такомиллаштириш бўйича янги тизимни жорий қилишни маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, Халқ қабулхоналари ташкил этилган илк йилларда мурожаатларнинг 90–95 фоизи шикоят шаклида бўлган бўлса, ҳозир бу кўрсаткич 60–65 фоизга тушган. 

 

“Бугун одамлар шахсий масаладан кўра, маҳаллаларидаги шароитни яхшилаш бўйича таклиф беришни афзал кўряпти. Лекин муаммоси ҳал бўлмаган фуқаролар раҳбарлар қабулини ташкил қилишни сўрамоқда. Энди ҳокимлар фақат аризада кўтарилган масалани ҳал қилиш билан чекланмайди, балки муаммонинг келиб чиқиш сабабини аниқлаб, ечим топиши зарур”, — деди давлат раҳбари.

 

Шу боис Халқ қабулхоналари энди фақат ариза қабул қилувчи орган эмас, балки ҳудуддаги муаммоларни диагностика қиладиган марказ сифатида фаолият юритади.

 

Президент янги тизим қандай ишлашини Қарши шаҳри мисолида тушунтирди. Ўтган йили шаҳар Халқ қабулхонасига 11 мингта мурожаат келиб тушган. 

 

Мисол учун, 255 нафар алимент тўловчининг сабаблари ўрганилганда, уларнинг 193 нафари касб-ҳунари бор бўлишига қарамай ишсиз экани, яна 62 нафари даромадини камайтириб кўрсатаётгани аниқланди.

 

Янги тизим доирасида ҳокимлик, банклар, шаҳар бандлик ва МИБ бўлимлари ҳамкорлигида фуқаролар тадбиркорликка жалб қилинади, ишсизлар ҳудуддаги саноат ва сервис корхоналаридаги вакант ўринларга жойлаштирилади. Хорижда ишлашни хоҳловчи алимент тўловчилар билан уч томонлама шартнома тузилиб, улар тил ва касбга ўргатилиб, хорижга юқори даромадли ишларга юборилади.

 

Шунингдек, шаҳар солиқ инспекцияси ва Бош прокуратура департаменти ҳамкорлигида даромадини яшираётганлар аниқланиб, уларнинг фаолияти “соядан” чиқарилади. 

Шунда алимент тўловчилар қарамоғида бўлган 700 га яқин боланинг моддий таъминоти ўзгариши таъкидланди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.