Ўзбекистон

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Президент бу борада энг кўп ариза тушган ҳудудларда ходимларнинг касбий ва муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиш шартлигини айтди.

“Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифати бўйича норозиликлар кўп”

Шавкат Мирзиёев 13 март куни аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш бўйича ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида Ички ишлар ходимларининг қўпол муомаласи ва тергов сифатидан норозиликлар кўп эканини маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, ўтган йили ички ишлар ваколатидаги масалалар бўйича 148 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. 

 

Йиғилишда тизим масъулларига ҳар 1 минг кишига нисбатан  энг кўп ариза тушаётган Денов, Ургут туманлари ҳамда Самарқанд, Қарши, Наманган, Жиззах, Фарғона ва Чирчиқ шаҳарларида аҳоли муаммоларини ўрганиш, профилактика инспектори ва терговчиларнинг касбий ҳамда муомала маданиятини ошириш бўйича ўқитиши шарт экани айтилди.

 

Шунингдек, Президент фуқаролар туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномани олмаган болаларга ҳужжат расмийлаштириш жараёнида қийинчиликлар юзага келаётганига тўхталди. Бу масала бўйича 448 нафар фуқаро мурожаат қилган. 

 

Шавкат Мирзиёев: “Бу боласини боғча ва мактабга жойлаштиришда гувоҳнома талаб қилиниши туфайли мажбурий мурожаат қилганлар, ҳали ариза бермаганлари қанча?” — дея савол қўйди.

 

Йиғилишда Адлия вазирлигига бу масалага содда ва тезкор ечим ишлаб чиқиш топширилди.

custom img

Навоийда 8 ёшли ўқувчи инглиз тилидан B2 сертификатини қўлга киритди

2-синф ўқувчиси қарийб уч йилдан буён инглиз тилини ўрганиб келган.

custom img

Ўзбекистонда чорваларда оқсил касаллиги хавфи сабаб санитария ойлиги эълон қилинди

48 та давлатда оқсил касаллигининг янги типлари қайд этилгани маълум қилинди.

custom img

20–21 апрель кунлари Самарқандда трансмиллий наркотаҳдидларга қарши глобал форум бўлиб ўтади

Тадбир БМТ Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилади.

custom img

Маданият ва санъат соҳаси бўйича 20–25 апрель кунлари очиқ мулоқотлар ўтказилади

Учрашувларда муаммолар, таклифлар ва янги ғоялар муҳокама қилинади.

custom img

Иккинчи жаҳон уруши фахрийлари бепул санаторийларга юборилади

9 май – Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик дастури тасдиқланди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар стипендияси нега оширилмаяпти?

Мазкур ҳолатга Олий таълим вазири изоҳ берди.

custom img

Ўзбекистон банк тизими активлари 932 трлн сўмдан ошди

Банкларнинг соф фойдаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,3 фоизга кўпайиб, 3,1 трлн сўмга етган.

custom img

Бухорода маст ҳайдовчи 5 ёшли болани уриб юборди

Ҳайдовчи бошқарувини йўқотиб автомобиллар билан ЙТҲ содир этган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"