Ўзбекистон

Маҳаллаларда аҳоли турмушини яхшилаш учун 56 триллион сўм маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

Маҳаллаларда аҳоли турмушини яхшилаш учун 56 триллион сўм маблағ ажратилади

Ўзбекистонда аҳоли сони 38 миллиондан, меҳнатга лаёқатли фуқаролар сони эса 20 миллиондан ошган. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

 

Йиғилишда маълум қилинишича, сўнгги тўққиз йил ичида аҳолининг даромадлари икки баравар кўпайган.

 

Давлат раҳбари аҳолининг муаммоларини жойида ҳал этиш мақсадида вазирлар ва ҳокимларнинг маҳаллаларда ишлаб, фуқаролар билан бевосита мулоқот қилиш тизими йўлга қўйилганини эслатди. Жорий йилда ҳам маҳаллаларда аҳоли турмушини яхшилаш учун 56 триллион сўм маблағ ажратилиши режалаштирилгани билдирилди.

 

Президентнинг таъкидлашича, мавжуд имкониятларга қарамай, аҳоли томонидан кўтарилаётган масалаларга ўз вақтида ечим топиш даражаси танқидий таҳлил қилиниши лозим. Шу муносабат билан давлат идораларини халққа яқинлаштириш мақсадида ташкил этилган Халқ қабулхоналарининг фаолиятини замон талаблари асосида янгилаш зарурлиги қайд этилди.

 

Йиғилишда бундан буён “Ҳар бир инсон ва хонадон муаммосини билиб, вақтида кўмак бериш” тамойили барча даражадаги ҳокимлар, вазирлар ҳамда уларнинг ҳудудий ташкилотлари раҳбарлари фаолиятининг асосий қоидаси бўлиши кераклиги таъкидланди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Маҳаллаларда аҳоли турмушини яхшилаш учун 56 триллион сўм маблағ ажратилади | Zamon.uz