Жаҳон

Нетаняҳу Эроннинг янги олий раҳбарига ва “Ҳизбуллоҳ” етакчисига ўлим билан таҳдид қилди

Шунингдек, Исроил бош вазири Эрон режимини ичкаридан ағдариш учун зарур шароит яратилаётганини айтди.

Нетаняҳу Эроннинг янги олий раҳбарига ва “Ҳизбуллоҳ” етакчисига ўлим билан таҳдид қилди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Мужтабо Хоманаийга “ҳаёт суғуртаси” бермаслигини айтди. Бу ҳақда Reuters хабар берди.

 

Нетаняҳу Эрон билан уруш бошланганидан буён илк бор матбуот анжуманида иштирок этди. У Эрон “энди аввалгидек эмаслигини” ва Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ҳамда Басиж яримҳарбий кучларига зарба берилганини маълум қилди.

 

Шунингдек, у урушга қўшилган Ливаннинг Ҳизбуллоҳ гуруҳи билан ҳужумлар давом этишини билдирди. Эроннинг собиқ олий раҳбари Али Хоманаий 28 февраль куни ҳаво ҳужумлари натижасида ҳалок бўлгач, 2 март куни “Ҳизбуллоҳ” Исроилга қарши зарбалар берди. Хабарларга кўра, Ливан гуруҳи бу ҳаракатни Хоманаийнинг ўлими учун қасос деб атади. Али Хоманаийнинг ўрнини ўғли Мужтабо Хоманаий эгаллади.

 

Нетаняҳу Эроннинг янги олий раҳнамоси ва “Ҳизбуллоҳ” етакчисига қарши қандай чоралар кўрилиши ҳақида сўралганда, у: “Мен террорчи ташкилот раҳбарларидан бирортасига ҳам ҳаёт суғуртаси полисини бермаган бўлардим… Бу ерда нималарни режалаштираётганимиз ёки нима қилмоқчи эканимиз ҳақида аниқ ҳисобот бериш ниятим йўқ”, — деб жавоб берди.

 

Исроил бош вазирининг маълум қилишича, Эронга қилинаётган ҳужумнинг мақсади Теҳроннинг ядровий ва баллистик ракета дастурлари туфайли юзага келаётган “экзистенциал таҳдидни бартараф этиш”дир. 

 

Шу билан бирга, у эронликларни ҳукуматга қарши қўзғалонга ундаш орқали режимни ағдаришга чақирган.

 

Нетаняҳу уруш бошланганидан бери Эрон ҳукуматига қарши норозилик аломатлари кузатилмаганини қайд этди ва: “Биз режимни ағдариш учун оптимал шароитларни яратмоқдамиз, аммо Эрон халқи режимни ичкаридан ағдаради. Биз ёрдам бера оламиз ва ёрдам беряпмиз”, — деди.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Нетаняҳу Эроннинг янги олий раҳбарига ва “Ҳизбуллоҳ” етакчисига ўлим билан таҳдид қилди | Zamon.uz