Жаҳон

Нобел мукофоти энди мени қизиқтирмайди — Трамп

АҚШ президенти Эронга қарши операциялар ва Нобел мукофоти ҳақида гапирмаслигини айтди.

Нобел мукофоти энди мени қизиқтирмайди — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Нобел тинчлик мукофоти масаласини муҳокама қилишни истамаслигини эълон қилди. Washington Examiner журналлиси билан суҳбатда Трампга Эрон билан ҳарбий операция унинг мукофотни ютиш имкониятини оширдими, деган савол берилганида, президент шундай жавоб берди: «Билмайман. Мен энди қизиқмайман».

 

Шунингдек, яқин кунларда хорижий етакчилар билан олиб борилган суҳбатларда Нобел мукофоти мавзуси кўтарилганми, деган саволга Трамп: «Йўқ, мен Нобел мукофоти ҳақида гапирмаяпман», деб жавоб берган.

 

2025 йилда Трамп Нобел тинчлик мукофотига номзод бўлиш учун фаол лоббичилик кампаниясини бошлаганди. Ғалаба қозона олмагач, АҚШ президенти энди «тинчлик ҳақида ўйлашга мажбур эмаслигини» билдирган.

 

2025 йил октябр ойида Нобел тинчлик мукофоти Венесуэла мухолифати етакчиси Мария Корина Мачадога Венесуэлада демократияни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун топширилган. Кейинчалик Мачадо ўз мукофотини Америка президентига топширишга тайёрлигини айтган ва бу мукофот Венесуэла халқидан эканлигини ҳамда улар «албатта уни у [Трамп] билан баҳам кўришни исташларини» таъкидлаган. Мачадо 16 январ куни Оқ уйда бўлиб ўтган учрашувда президентга Нобел мукофоти медалини топширган.

custom img

Қурбон ҳайити 27 май куни нишонланади — Қирғизистонда

Мамлакатда байрам расман дам олиш куни деб эълон қилиниши кутилмоқда.

custom img

Эрон АҚШга “қулаш ҳолатида” эканини маълум қилди — Трамп

АҚШ президенти Теҳрон Ҳормуз бўғози бўйича мурожаат қилганини маълум қилди.

custom img

Ҳормуз бўғози можародан кейин очилиши мумкин — Эрон

Эрон Ҳормуз бўғози савдо кемалари учун фақат хавфсизлик таҳдиди бўлмаса очилишини билдирди.

custom img

Жанубий Корея собиқ биринчи хоними 4 йилга қамалди

Аввалроқ суд томонидан Ким Гон Хи 20 ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган эди.

custom img

Қирол Чарлз III АҚШга давлат ташрифи билан келди

Ташриф АҚШ ва Британия ҳукуматлари ўртасида Эрон бўйича қарашлар турлича бўлиб турган пайтга тўғри келди.

custom img

АҚШ ҳарбийси ўта махфий сирларни ошкор қилди

У Украинага ажратилган пулларнинг ўмарилиши, АҚШда ҳамон зарин гази борлигини ва Эроннинг янги олий раҳбарини йўқ қилиш кўриб чиқилаётганини айтди.

custom img

Саида Мирзиёева Хоразмда носоз сув иншоотини бориб кўрди

“Урганч-1” йирик насос станцияси ҳам зудлик билан модернизация қилиниши ва янгиланиши зарур бўлган объектлардан бири экани қайд этилди.

custom img

Бангладешда чақмоқ уриши оқибатида сўнги 24 соатда 14 киши ҳалок бўлди

Чақмоқ уришлари мамлакатнинг камида етти туманида қайд этилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"