Жаҳон

Озарбайжонда қўлга олинган қўқонлик табиб қўйиб юборилди

Иқболжон Солиев Бокудаги хусусий шифохонада беморларни рухсатсиз кўрикдан ўтказгани учун ҳибсга олинган эди.

Озарбайжонда қўлга олинган қўқонлик табиб қўйиб юборилди

Халқ табобати билан шуғулланувчи Иқбол Солиев Озарбайжоннинг Боку шаҳридаги BI ES VIP клиникасида қўлга олинганди. У орадан кўп вақт ўтмай қўйиб юборилди. Бу ҳақда Lenta.az хабар берди.

 

Маълум қилинишича, полиция бўлимида Иқбол Солиевга нисбатан қонунчиликка мувофиқ тегишли интизомий чоралар кўрилган.

 

Шундан сўнг уни Озарбайжондан чиқариб юбориш таъминланган.

 

Солиев Бокудаги клиникалардан бирида беморларни рухсатсиз тарзда қабул қилгани ортидан ҳибсга олинган эди. Унинг қабулига келганлар сони кўплиги сабаб муассаса ҳудудида катта навбатлар ва тартибсизликлар юзага келган. У ўзини биоэнергия, энергия терапияси билан даволовчи сифатида таништириб, ҳар бир бемор учун 60 манат (400 минг сўм) атрофида ҳақ олган.

 

Клиника маъмурияти эса Солиев ушбу тиббиёт муассасасининг расмий ходими эмаслигини билдирган. Шунга қарамай, у икки кун давомида беморларни қабул қилганидан сўнг клиникани тарк этган.

 

Аввалроқ Солиев Фарғона вилоят суди қарорига кўра 10 суткага қамалган эди. Кейинчалик у ўзининг Instagram саҳифасида озодликка чиққанини маълум қилиб, табобат фаолияти учун расмий рухсати йўқлиги ҳақидаги хабарларни рад этган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Озарбайжонда қўлга олинган қўқонлик табиб қўйиб юборилди | Zamon.uz