Жаҳон

Россия Эрондаги уруш туфайли нефтдан кунига қўшимча 150 миллион доллар даромад олмоқда

Яқин Шарқдаги кескинлик Россияга 12 кун ичида жами 1,3-1,9 миллиард доллар даромад келтирди.

Россия Эрондаги уруш туфайли нефтдан кунига қўшимча 150 миллион доллар даромад олмоқда

Яқин Шарқдаги вазият кучайиши ва нефть нархининг ўсиши туфайли Россия хомашё экспортидан қўшимча даромад олмоқда. Financial Timesнинг тахминларига кўра, ҳозирда Россия бюджети режалаштирилган даромаддан кунига тахминан 150 миллион доллар қўшимча тушум олмоқда. 

 

Маълум қилинишича, урушнинг дастлабки 12 кунида Россиянинг нефть даромади 1,3–1,9 миллиард долларга ошган. Агар нефть нархи баррель учун 70–80 доллар атрофида қолаверса, март ойида Россия бюджетига тушадиган қўшимча даромад 3,3–4,9 миллиард долларни ташкил қилиши мумкин.

 

АҚШ Ҳиндистонга Россия нефтини сотиб олишни вақтинчалик кўпайтиришга рухсат бергач, Ҳиндистон компаниялари янги шартномаларни тезлаштирди. 

 

Financial Times маълумотига кўра, фақат беш кун ичида улар тахминан 30 миллион баррель нефт етказиб бериш бўйича келишувга эришди – бу февраль ойида сотиб олинган жами миқдор билан тенг.

 

Шунингдек, Хитой нефтни қайта ишлаш корхоналари ҳам харидларни оширмоқда. Таҳлилчиларнинг қайд этишича, агар инқироз давом этса, Ҳиндистон ва Хитой Россия нефти учун рақобатга киришиши мумкин, бу эса ҳозирда бир баррель нефть нархининг (85 доллар) янада ошишига олиб келади.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.