Жаҳон

Россияда 15 кишилик наркогуруҳ қўлга олинди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

44 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда мусодара қилинди.

Россияда 15 кишилик наркогуруҳ қўлга олинди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

Россиянинг Челябинск вилоятида уюшган жиноий гуруҳ фаолияти юзасидан олиб борилган тергов якунга етди. Мазкур иш доирасида 15 нафар шахс уюшган жиноятчилик гуруҳида иштирок этиш ҳамда гиёҳванд моддаларни ноқонуний айланишда айбланмоқда. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

 

Тергов маълумотларига кўра, гумонланувчилар орасида Ўзбекистон, Тожикистон ҳамда Россия фуқаролари бор. Улар турли ҳудудларда фаолият юритган йирик наркогуруҳ таркибида ишлаганликда гумон қилинмоқда.

 

Аниқланишича, жиноий гуруҳ гиёҳванд моддаларни интернет орқали ташкил этилган онлайн-дўконлар орқали тарқатиб келган. Нарко моддалар Свердловск вилояти, Курган вилояти, Воронеж вилояти, Москва вилояти ҳамда Перм олқаси ҳудудларида ҳам тарқатилган.

 

Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар давомида гумонланувчилардан героин ва метадон каби 44 килограммдан ортиқ гиёҳванд моддалар мусодара қилинган.

 

Тергов материалларига кўра, мазкур гуруҳ жами 134 та турли оғирликдаги гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноятларни содир этган.

 

Барча гумонланувчилар ҳибсга олинган. Уларга нисбатан жиноий ташкилотда иштирок этиш ҳамда гиёҳванд моддалар савдосига уриниш бўйича айбловлар қўйилган. Жиноят иши Курчатовский туман судига юборилган бўлиб, суд жараёни яқин кунларда бошланиши кутилмоқда.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.