Ўзбекистон

Саудия Арабистонидан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш ишлари якунланди.

Яқин Шарқдан 32 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди.

Саудия Арабистонидан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш ишлари якунланди.

13 март куни соат 07:00 ҳолатига кўра, хорижда бўлган 32 934 нафар Ўзбекистон фуқароси Ватанга қайтарилган. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 12 март куни Ўзбекистоннинг Қатардаги элчихонаси кўмагида 49 нафар фуқаро БАА ва Саудия Арабистонига етказилиб, у ердан Тошкентга учиб кетиши таъминланган. 

 

“Ҳозирда навбатдаги фуқаролар гуруҳи шакллантирилмоқда ва уларнинг Доҳа шаҳридан Дубай орқали Ўзбекистонга қайтиши масаласи кўриб чиқилмоқда”, дейилади вазирлик хабарида.

 

БААдаги дипломатик ваколатхоналар ёрдамида 147 нафар фуқаро Тошкентга жўнатилган. Эрондаги элчихона эса 5 нафар ватандошнинг қўшни давлатлар ҳудуди орқали чиқиб кетишига кўмаклашган.

 

Шу билан бирга, Исроилда бўлган 4 нафар Ўзбекистон фуқаросининг Миср орқали Ватанга қайтиши ташкил этилган.

 

Шунингдек, Ўзбекистоннинг Саудия Арабистонидаги элчихонаси, Жидда шаҳридаги бош консулхонаси ҳамда Транспорт вазирлиги ҳамкорлигида чартер рейслари орқали 2 735 нафар фуқаро Ўзбекистонга қайтарилган. Мазкур мамлакатда эвакуация жараёни якунланган.

 

Ташқи ишлар вазирлигига кўра, Ўзбекистон фуқароларини хавфсиз тарзда Ватанга қайтариш бўйича дипломатик ваколатхоналар фаолияти давом этмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Саудия Арабистонидан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш ишлари якунланди. | Zamon.uz