Жаҳон

Туркия устида урилган ракeталар учинчи томон томонидан отилган — Эрон элчиси

Элчининг таъкидлашича ҳодиса дўстона муносабатларга путур етказишга қаратилган бўлиши мумкин.

Туркия устида урилган ракeталар учинчи томон томонидан отилган — Эрон элчиси

Эроннинг Анкарадаги элчиси Муҳаммад Ҳасан Ҳабибуллоҳзода Туркия устида урилган ракeталар ҳодисасида мамлакати алоқадор эмаслигини ва ҳодисани қўшма ишчи гуруҳ томонидан текширишни кутаётганини маълум қилди.

 

“Биз Туркиянинг миллий суверенитетини ҳурмат қиламиз. Шу муносабат билан, қуралли кучларимиз, Бош штаб ва Ташқи ишлар вазирлиги илгари бирон бир ракета ёки ўқ-дорилар ҳужумини рад этган баёнот беришган эди. Ҳодисани батафсилроқ текшириш учун гуруҳ тузишни таклиф қилдик. Бизнинг фикримизча, бу ҳаракатлар мамлакатларимиз ўртасидаги дўстона ва қардошлик муносабатларига путур етказишга қаратилган учинчи томонлар томонидан содир этилган бўлиши мумкин”, деган элчи Анкарада журналистларга.

 

Ҳабибуллоҳзода минтақадаги ҳарбий вазиятга изоҳ берар экан, Эрон “ҳеч кимга ҳужум қилмаганини” таъкидлади: “Улар бизга ҳужум қилишди. Музокаралар давомида бизга ҳужум қилинди, АҚШ дипломатияга хиёнат қилди. Ҳужумлар ядровий музокаралар техник босқичга етаётган пайтда бошланди”, деди элчи.

 

Элчи шунингдек, Эрон ўзини қонуний йўллар билан ҳимоя қилаётганини қайд этган: “Биз мамлакатимизни ҳимоя қиламиз. Ҳозир ҳам, сиз билан гаплашаяпман, мамлакатим ҳужум остида. Касалхоналар, инфратузилма ва банкларга ҳужум қилиняпти ва кўплаб тинч аҳоли ҳалок бўляпти”, деб қўшимча қилган у.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.