Юнусобод туманида янги қурилаётган турар жой биносида ёнғин содир бўлди
Ёнғин сабаб бинонинг иккинчи қаватидаги қурилиш материаллари ёниб, заҳарланиш ҳолати кузатилган.

Юнусобод тумани, Юқори Қорақамиш кўчасида жойлашган янги қурилаётган турар жой биносининг иккинчи қаватида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармасига хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ёнғин ҳақида бошқармага 11:08 да хабар берилган, айтилган манзилга қутқарув экипажлари соат 11:09 да етиб борган. Ёнғин соат 11:16 да қуршаб олиниб, 11:19 да ўчирилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган.
Маълумотларга кўра, ёнғин сабаб бинонинг иккинчи қаватидаги қурилиш материаллари ёниб, заҳарланиш ҳолати кузатилган.
Тошкент шаҳар ФВББ фуқаролар ва тадбиркорларни ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя қилишга чақирди.







