Ўзбекистон бўйлаб 13–14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади
Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Мен ҳам кўчат экаман” акцияси ташкил этилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2026-йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Наврўз байрами кенг кўламда нишонланади.
Маълум қилинишича, шу муносабат билан байрам арафасида барча ҳудудларда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари ўтказилади.
Хусусан, 13–14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ташкил этилади. Ҳашар доирасида республиканинг барча ҳудудлари, кўча ва майдонлар, маҳалла, туман ва шаҳарлар чиқиндилардан тозаланади, дарахтлар парваришига алоҳида эътибор қаратилади.
Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Мен ҳам кўчат экаман” акцияси ташкил этилиб, барча белгиланган ҳудудларда дарахт ва бута кўчатлари ўтқазилади.







