Ўзбекистон

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Судлар мансабдор шахслар иштирокидаги 153 та жиноят ишини кўриб чиқди.

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди

Ўзбекистонда ўтган йил давомида 252 нафар ҳоким ёрдамчиси коррупция билан боғлиқ жиноятлар учун жиноий жавобгарликка тортилди. Бу ҳақда Коррупцияга қарши кураш агентлиги маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, ҳисобот даврида судлар томонидан мансабдор шахслар иштирокидаги жами 153 та жиноят иши кўриб чиқилган. Ушбу ишлар доирасида турли лавозимларда фаолият юритган ҳоким ёрдамчиларининг коррупцияга оид қонунбузарликлари аниқланган.

 

Агентлик таъкидлашича, ҳоким ёрдамчилари фаолияти устидан доимий мониторинг олиб борилмоқда. Бу жараён ҳудудларда юзага келиши мумкин бўлган қуйи даражадаги коррупция хавфларини аниқлаш ҳамда уларнинг фаолиятида шаффофликни таъминлашга қаратилган.

 

Суд қарорларига кўра, айбдор деб топилган шахсларга нисбатан турли жазо чоралар қўлланилган.

 

Жумладан, 37 нафар шахс озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинган, 38 нафара озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Энг кўп қўлланган жазо тури ахлоқ тузатиш ишлари бўлиб, 160 нафар шахсга нисбатан ушбу чора қўлланган. Шунингдек, 12 нафар судланган шахс жаримага торилган, яна 5 нафара бошқа турдаги жазолар тайинланган.

 

Мутахассисларга кўра, бундай чоралар ҳудудларда коррупция ҳолатларининг олдини олиш ҳамда давлат хизматида қонунийлик ва очиқликни таъминлашга қаратилган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Ўзбекистонда бир йил ичида ҳокимнинг 252 ёрдамчиси жиноий жавобгарликка тортилди | Zamon.uz