Жаҳон

АҚШ Эроннинг юқори мартабали амалдорлари ҳақидаги маълумотлар учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилди

Қўшма Штатлар Эроннинг муҳим 10 нафар амалдори ҳақида маълумот олишни мақсад қилган.

АҚШ Эроннинг юқори мартабали амалдорлари ҳақидаги маълумотлар учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилди

АҚШ Давлат департаментига қарашли Rewards for Justice Program сайтида эълон қилинган маълумотга кўра, АҚШ Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси ва унинг таркибий тузилмалари раҳбарлари ҳақида маълумот изламоқда. Бу ҳақда ABC News хабар берди.

 

Дастур доирасида 10 нафар амалдор ҳақида ахборот тўплаш мақсад қилинган. Улар орасида Эрон олий раҳбари Мужтабо Хоманаий, Олий раҳбар идораси штаби бошлиғи ўринбосари Али Асқар Ҳезажи ҳамда разведка ва хавфсизлик вазири Исмоил Хатиб бор.

 

Шунингдек, АҚШ Мудофаа кенгаши котиби, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси қўмондони ва олий раҳбар маслаҳатчиси каби муҳим лавозимларни эгаллаган, аммо номи очиқланмаган шахслар ҳақида ҳам маълумот қидирмоқда.

 

Маълумот берган шахсларга 10 миллион долларгача мукофот берилиши мумкин.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

АҚШ Эроннинг юқори мартабали амалдорлари ҳақидаги маълумотлар учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилди | Zamon.uz