Жаҳон

Дунё соғлиқни сақлашдан кўра урушларга кўпроқ маблағ сарфламоқда — ЖССТ

2025 йилда глобал ҳарбий харажатлар 2,7 триллион долларга етгани маълум қилинди.

Дунё соғлиқни сақлашдан кўра урушларга кўпроқ маблағ сарфламоқда — ЖССТ

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус 13-Глобал Боку форумида мамлакатларни ҳарбий харажатларни ошириш ўрнига устуворликларини қайта кўриб чиқишга ва келажакдаги пандемияларга тайёргарликни кучайтиришга чақирди.

 

Унинг таъкидлашича, глобал ҳарбий харажатлар 2025 йилда 2,7 триллион долларга етган бўлиб, бу 2030 йилга келиб очарчиликни тугатиш учун зарур бўлган маблағдан қарийб 30 баробар кўпдир.

 

Шунингдек, у COVID-19 пандемиясини “кўринмас душман” деб атаб, бу касаллик тахминан 20 миллион инсон ҳаётига зомин бўлганини ва глобал иқтисодиётга 10 триллион доллардан ортиқ зарар етказганини эслатди. Бу кўрсаткич замонавий тарихдаги кўплаб урушларнинг иқтисодий оқибатларидан ҳам юқори экани таъкидланди.

 

Гебрейесуснинг сўзларига кўра, соғлиқни сақлаш соҳаси халқаро ҳамкорлик учун муҳим платформага айланиши керак.

 

ЖССТга аъзо давлатлар пандемиялар бўйича келишувни қабул қилган бўлиб, у ратификация қилинганидан сўнг глобал тайёргарликни мустаҳкамлашда муҳим воситага айланиши кутилмоқда.

 

Бундан ташқари, патогенларни алмашиш механизми ҳамда вакциналар ва дори-дармонларга тенг ҳуқуқли киришни таъминлаш бўйича халқаро музокаралар олиб борилмоқда.

 

“Биз битта турмиз, бир сайёрада яшаяпмиз, бир хил ДНКга эгамиз ва бир хил таҳдидларга дуч келамиз”, — деди Гебрейесус. У мамлакатлар ва халқаро институтлар ўртасидаги ишончни тиклаш келажакдаги глобал инқирозларга самарали жавоб беришнинг муҳим шарти эканини таъкидлади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Дунё соғлиқни сақлашдан кўра урушларга кўпроқ маблағ сарфламоқда — ЖССТ | Zamon.uz