Жаҳон

Эрон АҚШ билан келишув тузишни истамоқда — Трамп

Трамп айрим ОАВларни ҳарбий ҳаракатларни тўлиқ ёритмаётганлигини танқид қилди.

Эрон АҚШ билан келишув тузишни истамоқда — Трамп

Дональд Трамп Эрон расмийлари АҚШ билан тинчлик келишуви тузишга тайёр эканини, бироқ таклиф этилаётган шартлар Вашингтонни қониқтирмаётганини маълум қилди. Бу ҳақда у Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзиб қолдирган.

 

АҚШ президенти ўз баёнотида айрим оммавий ахборот воситаларини танқид қилиб, уларнинг АҚШ қуролли кучларининг Эронга қарши олиб бораётган ҳарбий ҳаракатлари ҳақида етарлича хабар бермаётганини таъкидлаган.

 

«Ёлғончи ОАВ АҚШ қуролли кучларининг Эронга қарши қанчалик муваффақиятли ҳаракат қилаётганини ёритишни истамаяпти. Эрон тўлиқ тор-мор этилган ва келишув тузишни хоҳлайди, бироқ мен рози бўладиган даражадаги шартлар билан эмас», — деб ёзган Трамп.

 

Эслатиб ўтамиз, 28 феврал куни АҚШ ва Исроил Эрон ҳудудига қарши ҳарбий операция бошлаган эди. Зарбалaр остида Эроннинг йирик шаҳарлари, жумладан, Теҳрон ҳам қолган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.