Жаҳон

Эрон ФИФАдан АҚШнинг Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини бекор қилишни талаб қилди

Спорт вазирининг таъкидлашича, Эрон атрофидаги ҳарбий можаро ва уруш ҳолати мусобақага тайёргарликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Эрон ФИФАдан АҚШнинг Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини бекор қилишни талаб қилди

Эрон ҳукумати ФИФАдан ҳарбий можаро сабаб АҚШнинг Жаҳон чемпионатини ўтказиш ҳуқуқини бекор қилишни талаб қилди. Бу ҳақда Эрон спорт вазири Аҳмад Донямали маълум қилди.

 

Вазирнинг таъкидлашича, Эрон атрофидаги ҳарбий можаро ва мамлакатдаги уруш ҳолати туфайли халқаро мусобақаларда иштирок этиш билан боғлиқ бир қатор муаммолар юзага келмоқда.

 

«ФИФА Қўшма Штатлардан Жаҳон чемпионатини ўтказиш имкониятини тортиб олиши керак эди», — деди Донямали CNN телеканалига берган интервьюсида.

 

Унинг қайд этишича, турнир бошланишига уч ойга яқин вақт қолган бўлса-да, Эрон ҳали ҳам уруш шароитида бўлиб, бу ҳолат мамлакатдаги кўплаб фаолият соҳаларига, жумладан, авиақатновларга ҳам таъсир кўрсатмоқда.

 

Шунингдек, вазир Қўшма Штатлардаги эронлик спортчиларнинг хавфсизлиги масаласидан хавотир билдирган.

 

«Биз агар Мексика ва ФИФА тегишли шароитларни ярата олса, ўйинларимизни Мексикада ўтказишга тайёр эканимизни билдирдик. Бироқ уруш шароитида бунинг учун зарур шартлар ҳали таъминланмаган. Умид қиламанки, футболчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок эта оладиган шароитлар яратилади, аммо ҳозирча бундай имконият мавжуд эмас», — деган у.

 

Маълумот учун, 2026 йилги ФИФА Жаҳон чемпионати тарихда илк бор 48 та миллий терма жамоа иштирокида ўтказилади. Мусобақа 2026 йил 11 июндан 19 июлгача АҚШ, Канада ва Мексикада бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Қуръа натижаларига кўра, Эрон терма жамоаси G гуруҳидан жой олган бўлиб, унда Бельгия, Миср ва Янги Зеландия терма жамоалари билан баҳс олиб бориши керак. Гуруҳ ўйинлари АҚШ ҳудудида ўтказилиши режалаштирилган эди.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.