Жаҳон

Эрон юанда савдо қилиш шарти билан Ҳўрмуз бўғозидан нефт танкерларини ўтказиши мумкин

Жаҳонда нефт савдоси АҚШ долларида амалга оширилади. Фақатгина санкцияларга учраган Россия нефти савдосида рубл ёки Хитой юани ишлатилади.

Эрон юанда савдо қилиш шарти билан Ҳўрмуз бўғозидан нефт танкерларини ўтказиши мумкин

Юқори мартабали амалдорнинг CNN'га маълум қилишича,  Эрон Ҳўрмуз бўғози орқали чекланган нефт танкерларига ўтиш рухсатини беришни кўриб чиқмоқда, аммо бу учун нефт савдоси Хитой юанида қилиниши кераклигини шарт қилиб қўймоқда.

 

Эрон Ҳўрмуз бўғози орқали нефт танкерларининг оқимини бошқариш бўйича янги режани ишлаб чиқаётгани фонида мазкур қарор қабул қилиниши мумкин.

 

Жаҳонда нефт савдоси АҚШ долларида амалга оширилади. Фақатгина санкцияларга учраган Россия нефти савдосида рубль ёки Хитой юани ишлатилади.

 

Маълумотларга кўра, дунёнинг энергия оқими учун муҳим артерия ҳисобланган Ҳўрмуз бўғози билан боғлиқ хавотирлар нефть нархини 2022 йил июлидан бери энг юқори даражага олиб чиқди (Россиянинг Украинага босқини ортидан кузатилган ёз фасли).

 

Шунингдек, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти жума куни бўғоз орқали кемаларнинг ҳаракати чекланса, бу урушлар бўлаётган бир пайтда инсонпарварлик ҳаракатларига катта таъсир кўрсатишидан огоҳлантирди.

 

БМТ Инсонпарварлик ишлари бўйича котиби Том Флетчер: “Кемалар бўғоз орқали ҳаракат қилишни тўхтатганда, озиқ-овқат, дорилар ва бошқа маҳсулотларни етказиб бериш қийинлашади ва қимматлашади”, — деди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.