Ўзбекистон

Фарғонада янги туризм маҳсулотлари ва йўналишлари яратилади

Фарғона вилоятида туризм соҳасини ривожлантириш, янги лойиҳаларни шакллантириш ва соҳада мавжуд муаммоларни муҳокама қилиш мақсадида очиқ мулоқот ташкил этилди.

Фарғонада янги туризм маҳсулотлари ва йўналишлари яратилади

Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А. Аққулов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи Фарғона вилоятига ташриф буюриб, ҳудудда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси топшириғига мувофиқ ташкил этилган ташриф доирасида вилоят ҳокимлиги, тегишли идоралар ҳамда туризм соҳасида фаолият юритаётган 45 нафардан ортиқ маҳаллий тадбиркорлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашувда туроператорлар, меҳмонхоналар, умумий овқатланиш объектлари, транспорт хизматлари кўрсатувчи ташкилотлар, дам олиш масканлари ва маданий муассасалар вакиллари қатнашди.

 

Мулоқот давомида вилоятда 2025 йилда туризм соҳасида амалга оширилган лойиҳалар, эришилган натижалар ҳамда соҳанинг ҳозирги ҳолати юзасидан маълумот берилди. Шунингдек, 2026–2027 йилларга мўлжалланган устувор йўналишлар — туризм инфратузилмасини ривожлантириш, янги туризм маҳсулотлари ва йўналишларини яратиш, сайёҳлар оқимини ошириш ҳамда хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

 

Ташриф давомида Туризм қўмитаси раиси ҳудудда амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари, янги туризм йўналишлари ҳамда хизматлар сифатини оширишга қаратилган ишлар билан ҳам танишди.

 

Вилоят ҳокими ўринбосари Х. Ахмедов ҳудудда замонавий меҳмонхоналар ва дам олиш масканлари барпо этилаётгани, шунингдек зиёрат туризмини ривожлантириш бўйича олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берди.

 

Учрашув якунида тадбиркорлар томонидан билдирилган таклиф ва ташаббуслар асосида вилоятда туризмни ривожлантиришга қаратилган истиқболли лойиҳалар бўйича манзилли режа шакллантирилди. Мутасаддиларга мавжуд муаммоларни ўрганиш ва уларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

 

Мутахассислар фикрича, мазкур ташаббусларнинг амалга оширилиши вилоятнинг туристик жозибадорлигини ошириш, янги иш ўринлари яратиш ҳамда ҳудуд иқтисодий фаоллигини кучайтиришга хизмат қилади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Фарғонада янги туризм маҳсулотлари ва йўналишлари яратилади | Zamon.uz