Ўзбекистон

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муносабат билдирди.

Кармана ҳокими ўқитувчиларни мажбурий йиғиб, бир соат турғизиб қўйди

Кармана тумани ҳокимлиги биносида 9-мактаб ўқитувчилари иштирокида ўтказилган йиғилиш ҳақидаги ижтимоий тармоқлардаги хабарлар Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан ўрганилаётгани маълум қилинди.

 

Kun.uz нашрининг ёзишича тумандаги 9-мактабга борган ҳоким Шоҳрух Болтаев ўқувчилардан шеър айтишни ва турли саволларга жавоб беришни сўраган. Ўқувчилар жавоб бера олмаган, бундан ғазабланган ҳоким мактабнинг барча ўқитувчиларини автобусга солиб, туман ҳокимлигига олиб келган. Йиғилиш давомида ўқитувчилар қарийб бир соат тик турган.

 

Ҳоким мажбурий йиғилиш битирувчиларнинг олий таълим муассасаларига кириш кўрсаткичлари пастлиги сабабли ўтказилганини билдирган. У шунингдек, таълим сифатини оширишга ҳаракат қилаётганини таъкидлаган.

 

Вазирлик маълумотларига кўра, 2025 йилда Кармана туманидаги 9-мактаб битирувчиларининг 61 фоизи олий таълим муассасаларига қабул қилинган (туман миқёсида 6-ўрин), ўртача балл кўрсаткичи эса 98,7. Шу билан бирга, 39 нафар битирувчилардан 38 нафари миллий ва халқаро сертификатларга эга.

 

Хабарда қайд этилишича, “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, педагогларнинг ҳуқуқлари, шаъни ва касбий обрўси давлат ҳимоясида, касбий фаолиятига аралашиш ва касбий фаолият билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилиш қатъиян тақиқланади.

 

Шунингдек, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги педагогларнинг қонуний ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш, касбий мавқе ва обрўни сақлаш ҳамда мансабдор шахсларнинг педагоглар фаолиятига аралашишини қаттиқ қоралашини маълум қилди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.