Ўзбекистон

Самарқандда МИБдан яширилган Gentra ёпинчиқ ичидан топилди

Айни пайтда автомобил белгиланган тартибда хатланиб, жарима майдончасига жойлаштирилган.

Самарқандда МИБдан яширилган Gentra ёпинчиқ ичидан топилди

Нарпай туманида қарздор кредит қарзини тўламаслик учун автомашинасини яширишга уринди. Бироқ Мажбурий ижро бюроси ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида у барибир аниқланди.

 

Мажбурий ижро бюроси Нарпай туман бўлими давлат ижрочилари томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида фуқаро Х.Г. (аёл) дан ундирувчи “Hayot Bank” фойдасига 8,1 миллион сўм миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш белгилангани маълум бўлди. Ижро ҳужжатига асосан қарздорга тегишли “Chevrolet Gentra” русумли автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган.

 

Тезкор-қидирув тадбирлари давомида мазкур автомашина қарздор томонидан бошқа маҳаллада яшовчи укасининг хонадонида ёпинчиқ тагига яшириб қўйилгани аниқланди.

 

Давлат ижрочилари томонидан автомашина топилиб, белгиланган тартибда хатланди ва жарима майдончасига жойлаштирилди.

 

Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан қарздорликларни ундириш бўйича тизимли ва қатъий чоралар кўрилмоқда.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Самарқандда МИБдан яширилган Gentra ёпинчиқ ичидан топилди | Zamon.uz