Жаҳон

Сурхондарёда эркак мавжуд бўлмаган Cobalt автомобилини 14 кишига сотди

У харидорлардан янги шиналар қўйиш учун олдиндан тўлов қилишни сўраган. Пулларни олгач, ёзишмаларни ўчириб юборган.

Сурхондарёда эркак мавжуд бўлмаган Cobalt автомобилини 14 кишига сотди

Сурхондарёда 27 ёшли йигит сохта Telegram профили орқали мавжуд бўлмаган Cobalt автомобилини сотиб, 14 кишидан пул олгани аниқланди. Бу ҳақда Сурхондарё ИИБ хабар берди.

 

Қумқўрғон туманида яшовчи йигит Тelegram'да сохта профиль очиб, турли гуруҳларда Cobalt автомобили сотилади деган эълонлар жойлаштирган. Машинани бозор баҳосидан паст кўрсатиб, харидорларни жалб қилган. У харидорлардан машинага янги шиналар қўйиш учун олдиндан тўлов олишни сўраган ва пулларни олгач, ёзишмаларни ўчириб юборган.

 

Тергов давомида, гумонланувчи вилоятнинг Олтинсой туманидаги 3 нафар фуқарога жами 8 миллион сўмдан ортиқ зарар етказгани аниқланган. Умумий ҳисобда у 15 нафар фуқаронинг маблағларини ўзлаштирган.

 

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми (фирибгарлик) бўйича жиноят иши қўзғатилган ва қамоққа олиш эҳтиёт чоралари қўлланган.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.