Ўзбекистон

Тошкент ва Фарғонада 8 килограммга яқин гашишнинг тарқалиши тўхтатиб қолинди

Сирдарёдан ноқонуний сузиб ўтган шахс ва яна бир неча фуқаро қўлга олинди.

Тошкент ва Фарғонада 8 килограммга яқин гашишнинг тарқалиши тўхтатиб қолинди

Тошкент ва Фарғона вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида наркотик моддалар тарқалишининг олди олинди. Бу ҳақда ДХХ Zamon.uz'га маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, Тожикистондан Сирдарё дарёси орқали давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтган Бекободда яшовчи фуқаронинг ёнидан 5 кг 31 грамм гашиш моддаси аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

 

Яна бир ҳолатда ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва божхона органлари ҳамкорлигида пойтахтдаги хусусий тиббиёт клиникаларидан бирида текширув ўтказилди. Ҳолислар иштирокида кўздан кечирилган хонада даволанаётган шахсга тегишли 1 кг 367 грамм гашиш моддаси борлиги маълум бўлди.

 

Шунингдек, тезкор тадбирлар давомида Фарғона туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган шахс қўлга олинди. У жиноий шериги томонидан яширин жойга қолдириб кетилган 1 кг 21 грамм гашишни олаётган вақтида ушланган. Унинг яшаш хонадонидан яна 2 грамм опий ҳам ашёвий далил сифатида олинган. Тезкор чоралар натижасида мазкур иш бўйича унинг шериги — Фарғона шаҳрида яшовчи яна бир фуқаро ҳам қўлга олинган.

 

Яна бир тезкор тадбирда Фарғона вилоятининг Қўштепа туманида яшовчи фуқаро Nexia русумли автомобилида Марғилон ҳудудида ҳаракатланаётганда машинадан 996 грамм гашишни улоқтириб, воқеа жойидан қочишга уринганда ушланган. 

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан гумонланувчиларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, уларга “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.