Ўзбекистон

Тошкентда гаровга қўйилган Chery хатланди

Маълум бўлишича, фуқаронинг банкдан 380 млн қарзи бўлган.

Тошкентда гаровга қўйилган Chery хатланди

Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси Алоҳида муҳим ишларини ижро этиш шўъбаси иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Ўртачирчиқ туманлараро судининг 2025 йил 5 ноябрдаги ижро варақасига асосан ижро иши юритилмоқда.

 

Суд ҳужжатига мувофиқ, қарздор С.Ю.дан ундирувчи банк фойдасига 380 467 625 сўм миқдоридаги кредит қарздорлигини ундириш белгиланган. Шунингдек, кредит мажбуриятларини таъминлаш мақсадида гаров сифатида расмийлаштирилган мол-мулкка ундирув қаратиш назарда тутилган.

 

Ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочиси томонидан қарздорга тегишли бўлган 2024 йилда ишлаб чиқарилган "Chery Aiqar EQ7" русумли автомашина аниқланиб, амалдаги қонунчилик талабларига мувофиқ хатлов қилинди.

 

Қарздорга қарздорликни ихтиёрий равишда бартараф этиш учун белгиланган муддат берилди ҳамда бу ҳақда тегишли тартибда огоҳлантирилди. Бироқ, берилган имкониятларга қарамасдан, қарздор томонидан банк олдидаги кредит мажбуриятлари бажарилмади.

 

Шундан сўнг ижро ҳужжати талабларини таъминлаш мақсадида мажбурий ижро чоралари қўлланилиб, хатланган автомашина белгиланган тартибда аукцион савдоларига чиқарилди.

 

Қонунчилик талабларига мувофиқ, аукцион савдоларидан тушган пул маблағлари биринчи навбатда ундирувчи банкнинг қарздорлик суммасини қоплашга йўналтирилади.

 

Кредит мажбуриятларини ўз вақтида бажариш ҳар бир фуқаронинг молиявий интизомини намоён этади. Акс ҳолда, кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган мол-мулк қонун доирасида реализация қилиниши мумкин.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда гаровга қўйилган Chery хатланди | Zamon.uz