Ўзбекистон

Тошкентда янги санъат маскани: "АRTepa" галареяси очилди

Тадбир доирасида таниқли рассом Дилором Мамедованинг “100 та ноёб асари” номли кўргазмаси ҳам ташкил этилди.

Тошкентда янги санъат маскани: "АRTepa" галареяси очилди

Сўнгги йилларда мамлакатимизда санъат ва маданият соҳасида кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Шавкат Мирзиёев бошчилигида маданият ва санъатни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар натижасида Янги Ўзбекистонда бадиий уйғонишнинг янги босқичи юзага келмоқда. Бу жараён маҳаллий рассомларнинг ижодий салоҳиятини яна-да кенг намоён этишига ҳамда халқаро санъат майдонида фаол иштирок этишига замин яратмоқда.

 

 

Янги очилган Астрономия боғи ҳудудида жойлашган “ARTepa” санъат галереясининг Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети ҳузурида очилиш маросими бўлиб ўтди. Галерея Ўзбекистон Республикаси Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси ташаббуси билан барпо этилган.

 

 

Тадбир давомида сўзга чиққан  Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси раиси  Азиз Абдуҳакимов Янги Ўзбекистонда санъат ва маданият соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида тўхталиб ўтди.

 

Унинг таъкидлашича, президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан Янги Ўзбекистонда барча соҳаларда янги давр бошланган бўлиб, бу жараён санъат ривожига ҳам катта туртки бермоқда.

 

 

“Ҳурматли Президентимиз ташаббуслари билан Янги Ўзбекистонда барча соҳаларда янги давр бошланди. Юртимиз рассомлари яратилган имкониятлардан руҳланиб, халқаро майдонларда ўз истеъдодини намоён этишмоқда. Атроф- асраш соҳасига бўлган алоҳида эътибор сабаб сўнгги йилларда Ўзбекистонда ушбу мавзуга бағишланган қатор йирик халқаро пленерлар ташкил этилди. Хорижий мамлакатлар ҳайкалтарошлари иштирокида халқаро ҳайкалтарошлик симпозиумларини ўтказиш ҳам яхши анъанага айланиб улгурди”, — деди у.

 

 

Қайд этилишича, “АRTepa” санъат галереяси ушбу йўналишдаги навбатдаги йирик лойиҳа бўлиб, у маданий қадриятларни сақлаш, яратиш, ўрганиш, тарғиб этиш ва ривожлантиришга хизмат қилувчи муҳим маданий маскан ҳисобланади. Галерея фаолиятида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, барқарор ривожланиш ғояларини илгари суриш, экологик маданиятни шакллантириш ҳамда иқлим ўзгариши масалаларига бағишланган илмий ва маданий-маърифий ташаббусларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.

 

 

 

Шунингдек, у галереяда илк кўргазма сифатида нега айнан Дилором Мамедованинг “100 ноёб асари” кўргазмаси танлангани ҳақида ҳам изоҳ берди.

 

“Рассомнинг асарлари она Ватанга муҳаббат, миллий анъаналарга ҳурмат ва инсон қалбини чуқур ҳис этиш руҳи билан суғорилган. Унинг ўзига хос бадиий услуби ўзбек халқининг бой маданий мероси — урф-одатлари, анъаналари ва маънавий қадриятларини ўзида акс эттиради. Шунингдек, кўргазмага бағишлаб рассомнинг барча асарлари жамланган махсус каталог ҳам нашр этилди. Ушбу каталог санъат ихлосмандлари учун улкан эстетик илҳом манбаи бўлиши билан бирга, юртимиз бой маданий меросини тарғиб қилувчи қимматбаҳо тўпламдир”, — деди у.

 

 

Мазкур галерея нафақат тасвирий санъат намуналари намойиш этиладиган маскан, балки экология, табиат ва маданият уйғунлигини тарғиб қилувчи ижодий платформа сифатида ҳам фаолият юритиши кутилмоқда. Бу ерда келгусида халқаро кўргазмалар, ижодий учрашувлар, маҳорат дарслари ҳамда санъатга бағишланган илмий-маданий тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.

 

Галерея очилиши муносабати билан ташкил этилган “Дилором Мамедованинг 100 та ноёб асари” кўргазмаси санъат ихлосмандлари учун муҳим маданий воқеа бўлди. Кўргазмада рассом томонидан Green University фондига беғараз тарзда топширилган 100 та ноёб асар намойиш этилмоқда.

 

Маълумотларга кўра, “Дилором Мамедованинг 100 та ноёб асари” кўргазмаси икки ой давомида ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.